Xiaomi смартфони чўнтакдаёқ ўз-ўзидан ёниб кетди

  •   DiMaX
  •  1425
  •  12.02.2019 11:52

Xiaomi смартфони чўнтакдаёқ ўз-ўзидан ёниб кетди

Турли компанияларнинг ҳар хил гаджетлари тутаб, ёниб ва ҳатто портлаб кетганлиги ҳақида хабарлар чиқиб туради. «Хитойча Apple» маҳсулотларида ҳам, кам бўлса-да, шундай ҳолатлар кузатилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi тунда портлаган смартфон ўрнига янгисини бериб, ҳодиса сабабини расман изоҳлади

Россиядаги оммабоп Pikabu портали фойдаланувчиларидан бири – meta1984 никли юзернинг ёзишича, унинг Xiaomi Mi Note 3 смартфони ўз-ўзидан ёниб кетган. Сўзининг исботи сифатида у ёнган смартфоннинг ҳамда оёғидаги куйган жароҳатнинг расмини жойлаган.

Шикоятчига кўра, у уйидан чиқишга тайёрланаётганида, жинси шимининг чўнтагида худди калит шодаси сонига тиралгандек бўлган. Чўнтагида калит йўқлигини эслагунича ўша жойи бирданига кучли қизиб кетганини пайқаган.  Тезда чўнтагидан сматфонини чиқарган, аммо у аллақачон ёниб, пластиклари эриб оқа бошлаган эди. Смартфон ёнишидан унинг хонасини қуюқ тутун қоплаган, шими куйган ва оёғининг сон қисми жароҳатланган.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!