Яна бир «автономлик монстри» – Galaxy M62 тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  3081
  •  25.02.2021 12:20

Яна бир «автономлик монстри» – Galaxy M62 тақдим этилди!

Samsung ўзининг навбатдаги «бели бақувват» смартфони – Galaxy M62 моделининг премьерасини 3 мартда ўтказиши кутилаётган эди. Бироқ компаниянинг Таиланд бўлими чўзиб ўтирмасдан, унинг барча жиҳатларини расмий сайтида эълон қилиб қўяқолди.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг барча смартфон ва планшетлари эгаларига зўр хушхабар бор!

Умуман олганда, Samsung Galaxy M62 моделининг асосий техник хусусиятлари бунгача ҳам маълум бўлиб улгурган эди. Аниқроқ қилиб айтганда, бу – аввалроқ Ҳиндистонда тақдим этилган «автономлик монстри» – Galaxy F62 смартфонининг клонидир.

Фарқи эса фақат хотира ҳажмида: «Филлар ўлкаси»да чиққан қурилма 6 ва 8 гигабайтлик тезкор хотирали вариантларда таклиф этилаётган бўлса, Таиланддагиси фақат 8 гигабайтлик бўлиб, доимий хотираси 128 ва 256 гигабайтлик вариантларда сотилади.

ЎҚИНГ: Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Galaxy M62 девайсининг бошқа жиҳатлари ўша Galaxy F62 билан бир хил ва улар билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Бу икки қурилма Galaxy Note 10 ҳамда Galaxy Note 10+ флагманларида қўлланган Exynos 9825 процессори, 7000 мА/соатлик аккумулятори ҳамда Android 11 операцион тизим талқини устига қурилган One UI 3.1 интерфейси билан мақтана олади.

Таиландда мазкур янги смартфон 3 мартдан сотувга чиқади, нархи ҳозирча аниқ эмас. Лекин Galaxy M62 модели бу борада ҳам Galaxy F62 смартфонидан (330 ва 360 долларлик) айтарли фарқ қилмаса керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!