Янги бепул хизмат: интернетдан ҳозир фойдаланинг, ҳақини эртага тўлайсиз!

  •   DiMaX
  •  2340
  •  16.07.2020 08:39

Янги бепул хизмат: интернетдан ҳозир фойдаланинг, ҳақини эртага тўлайсиз!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ўз абонентларига турли қулайликларни яратишда давом этмоқда. UZTELECOM янги хизматнинг жорий этилиши ҳақида ўз расмий сайти орқали хабар берди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

Сиз ҳар доим алоқада бўлишингиз, айниқса, карантин даврида масофавий таълим олишингиз ёки ишлашингиз учун компания янги – «Ваъда қилинган тўлов» қўшимча хизматини жорий этмоқда. Хизмат UZTELECOM’нинг интернетга кенг полосали уланиш хизмати абонентлари учун тақдим этилади.

Эндиликда, абонент тўловни амалга ошириш ниятида эканлигини онлайн тарзда маълум қилса, аммо унинг ҳисобида етарли маблағ бўлмаса ҳам биллинг тизими хизматни ўчириб қўймайди. Энг асосийси – мазкур хизмат бутунлай БEПУЛ тақдим этилади! Бунақаси ҳали бўлмаган!

ЎҚИНГ: Uzmobile иккита тариф режасида интернет-трафик лимитини оширяпти, лекин...

«Ваъда қилинган тўлов» – бу мижознинг сўровига биноан маълум бир муддатга қайтариб тўлаш шарти билан унинг ҳисобига ўтказиладиган ва муддат тугагандан сўнг мижоз ҳисобидан ечиб олинадиган тўлов. «Ваъда қилинган тўлов» шартли тўлов турларидан бири ҳисобланади.

Мазкур хизмат абонентга (жисмоний шахсга) шахсий ҳисобида етарли маблағ бўлмаган ҳолларда интернетга кенг полосали уланиш хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Абонент «Ваъда қилинган тўлов» қўшимча хизматини шахсий кабинетидан ёки UZTELECOM сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида фаоллаштириши мумкин.

«Ваъда қилинган тўлов» қўшимча хизматидан сўнгги 6 ой давомида 1 та ҳисоб давридан ортиқ вақт давомида «молиявий блок» ҳолатида бўлмаган ҳар қандай абонент фойдаланиши мумкин.

Зарурат туғилганда янги «Ваъда қилинган тўлов» қўшимча хизматидан фойдаланинг ва UZTELECOM’нинг юқори тезликдаги ва ишончли интернети билан доимо онлайн алоқада қолинг.

«Ваъда қилинган тўлов» қўшимча хизмати ҳақида мазкур ҳавола орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Бутун Ер юзига интернет тарқатувчи Starlink сайтидаги аризангизда энди манзилингизни ҳам кўрсата оласиз!