Янги iPhone’лар тақдимотдан аввал Россияда ҳам савдога қўйилди!

  •   DiMaX
  •  1563
  •  11.09.2018 15:53

Янги iPhone’лар тақдимотдан аввал Россияда ҳам савдога қўйилди!

Apple корпорацияси янги моделдаги смартфон ва бошқа гаджетларини 12 сентябрдаги тақдимот тадбирида расман кўрсатмоқчи. Аммо айрим онлайн дўконлар аллақачон янги моделлардаги iPhone’ларни сотувга қўйган.

ЎҚИНГ: Ҳали расман намойиш этилмаган янги iPhone’ларни ҳозироқ харид қилиш мумкин!

Купертиноликларнинг янги смартфонлари учта моделда – стандарт iPhone Xs, катта iPhone Xs Max (ёки iPhone Xs Plus) ҳамда энг арзон iPhone Xc (iPhone 9 ёки iPhone Xr) номлари билан тақдим этилиши кутилмоқда. Hi-Tech Mail.Ru нашрининг аниқлашича, Россиядаги интернет-дўконлар ҳам аллақачон Apple’нинг янги смартфонлари учун олдиндан буюртма қабул қила бошлаган.

Агар миш-мишларга ишонадиган ва ўтган йилги ҳолатга қарайдиган бўлсак, янги айфонлар савдоси тахминан 21 сентябрдан бошланади. Россияга эса улар анъанага кўра сал кейинроқ – октябрнинг бошларида кириб келиши мумкин. Бу эса олибсотарлар учун ҳам яхши имкониятдир – янги iPhone’ни биринчилар қаторида олиш учун ҳар қанча пулни тўлашга тайёр ишқибозлар бор.

ЎҚИНГ: Apple’нинг янги гаджетлари: нарх, хусусият ва суратлари тақдимотдан бир ҳафта аввал чиқиб кетди

Тахминий нархлари ва техник хусусиятлари аллақачон маълум бўлган ушбу смартфонлар учун онлайн дўконлардан ташқари, айрим уддабурон тадбиркорлар ҳам буюртма ола бошлашган. Жумладан, Санкт-Петербургда бир киши iPhone Xs Max (iPhone Xs Plus) учун 250 минг рубль нархида олдиндан буюртма олмоқда. Савдонинг биринчи куниданоқ смартфонни қўлга киритиш учун у Гонконгга учмоқчи.

Интернет-дўконлар эса бирмунча камтарона нарх қўйишмоқда, чунки улар барибир смартфонларни умумдунё савдоси бошланган биринчи кунларданоқ олиб келишмайди. Турли дўконлардаги ўртача нархларга келсак, ҳамёнбоп iPhone Xc (9/Xr) модели учун 60 минг рубль (тахминан 855 АҚШ доллари) миқдорида қиймат белгиланган. iPhone Xs модели учун 65 дан то 75 минг рублгача (927–1070 доллар), улкан экранли iPhone Xs Max учун эса 70 дан то 90 минг рублгача (998–1283 доллар) нарх қўйилган.

Ўзбекистонда эса, ҳали тақдим этилмаган iPhone’ларни етказиб беришни ваъда қилаётганлар ҳозирча учрамади. Apple’нинг бошқа русумлардаги бир қатор смартфонлари бўлса ўзимизнинг Terashop.Uz онлайн дўконимизда ҳам расмий кафолати ва Ўзбекистон бўйича элтиб бериш хизмати билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!