YouTube ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар!

YouTube ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар!

YouTube — видеохостинг хизматини кўрсатувчи сервисдир. Унинг фойдаланувчилари у ёки бу видеоёзувни кўриб чиқиш, шарҳлаш ёки унга қўшимча қўшиш имконига эга бўладилар. Фойдаланишда од-дийлиги ва қулайлиги учун YouTube — энг кўп ташриф буюрилиши жиҳатидан жаҳонда учинчи ўринни эгаллаган оммавий видеохостингга айланган. 

Картинки по запросу youtube

Биз сизга виртуал оламнинг энг катта “медиа магнат”и ҳақида бир нечта қизиқарли фактларни тайёрладик.

- 2011 йил 1-апрел куни YouTube логотипи хизматининг асос солинган вақт (1911-йил)га ишора қилувчи YouTube 1911 деб алмаштирилди.

- YouTube деярли тўлиқ дастурлаш тили Python’да ёзилган.

- 2011-йил 14-декабр куни фойдаланувчи MoldytoasterMedia томонидан YouTube’да энг узоқ вақт — 596 соат 31 дақиқа ва 21 сонияни қамраб олувчи видео юклатилди.

ЎҚИНГ: YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?

- YouTube'да «Змейка» ўйинини ўйнаш мумкин. Бунинг учун видеода паузага тўхтаб, энига бўйига жойлашган исталган клавишни  бир неча бор босиш лозим.

- YouTube’нинг айрим фойдаланувчилари медиамашҳурлик мавқеини олишга (масалан, Boxxy) эришдилар, уларнинг машҳурлиги Интернет доирасидан ҳам чиқиб кетди. Бу уларнинг тақдирига ҳам таъсир этган.  Масалан, фойдаланувчи esmeedenters, машҳур қўшиқлар жўрлигида ўз ишқибозлик видеосини юклаган, натижада Жастин Тимберлейк бошчилигида Jastin Timbеrlеyk лейблда продюсер этиб тайинланиб, мусиқий фаолиятга шартнома тузилди. Канадада ҳам видеоёзувлари онаси томонидан жамлаб юкланган Жастин Бибер исмли йигит йирик лейблда катта қимматга эга бўлган шартнома тузишга муяссар бўлган. Ўзбекистонликлар ҳам улурдан қолишгани йўқ. Ҳусусан, Машхур саъаткор Шерали Жўраев томонидан куйлаган “Карвон” қўшиғига ўхшатма қилган San Jay тахаллусли ижодкор ҳам жуда тез фурсатда интернет “юлдуз”ига айланди.

ЎҚИНГ: YouTube’даги 2018 йилнинг энг кўп кўрилган видеолари рейтинги

- Amеrika Universal Tube and Rollerform Equipment Corp. компанияси http://www.utube.com сайти кўплаб фойдаланувчилар сони сабабли ва сервис домен номини нотўғри ёзилганлиги учун кўпинча уланишда ноқулайлик туғилган. 2006-йил ноябрь ойи бошларида Universal Tube компанияси YouTube’ни судга берган.

- 2007-йил 13-март куни «Viacom» компанияси «Google»га қарши даъво аризаси билан судга мурожаат этди, YouTube сервисини кўплаб оммавий тарзда муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳолатлари содир этганлиги учун сервиснинг барча фойдаланувчилари шахсий маълумотларини беришни талаб қилади. Ню-Ёрк штати Жанубий Федерал округи судьяси унинг талабини қондирган.

- 2006-йил ёз фаслида тележурналист Роберт Тур компанияга нисбатан муаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги ва ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз бир неча янги клиплар эркин фойдаланишга тақдим этилганлиги хусусида биринчи даъво аризаси билан чиққан. YouTube’да муаллифлик ҳуқуқига оид кўплаб низолар бўлади.

- YouTube’да энг узоқ вақтли ролик 596 соат давом этади.

Сиз, сайтимизни кузатиб борувчи азиз обуначилар, terabayt.uz'нинг YouTube каналига ташриф буюриб ахборот технологиялари оламидаги энг сўнгги, қизиқарли ва фойдали янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин! 

ЎҚИНГ: Ким жавоб беради: Ўзбекистонда YouTube ишламаслигининг сабаби нима?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!