ЙПХ ходимининг смартфони боди-камера бўла оладими?

  •   DiMaX
  •  1910
  •  03.01.2020 09:23

ЙПХ ходимининг смартфони боди-камера бўла оладими?

Хабарингиз борки, 2020 йилнинг 1 январидан юртимиздаги йўл-патруль хизмати ходимлари боди-камера, яъни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўташни бошладилар. Шу муносабат билан, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати мобиль камералардан фойдаланиш тартиби бўйича айрим саволларга жавоб берган.

ЎҚИНГ: Боди-камералар бўйича шубҳали тендер: унда ютиб чиққан компаниянинг АҚШдаги дала ҳовлига қандай алоқаси бор?

Мурожаатда йўл ҳаракати қатнашчиларига шуни эслатиб ўтадики, ЙПХ ходими Сизни тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобиль камерага ёзиб олинади. Келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этсангиз, айбингизни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкин.

Ходимлар томонидан фойдаланилаётган мобиль камералар, ходимнинг йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўзаро мулоқотини тасвирга олиб, ушбу мулоқотнинг самимий, хушмуомалалик асосида бўлишига ҳамда зиддиятли ва нохуш вазиятларнинг, шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Айрим ҳолларда эса ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Ҳайдовчилар, диққат қилинг: мобиль камера нигоҳидасиз!

Шу ўринда фуқаролардан келаётган айрим саволларга тўхталиб ўтилган:

- мобиль камерадан ЙПХ ходимнинг йўл ҳаракати қатнашчиси билан мулоқотини тасвирга олиш учун фойдаланилади;

- ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлиги видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас;

- барча хизматга жалб этилаётган ходимлар мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайдилар. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низомнинг 18-бандига асосан, йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалар.

Кўриниб турибдики, амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси биринчи навбатда Сиз учун, Сизнинг хавфсизлигингиз ва қонуний манфаатларингизни ҳимояси учун амалга оширилмоқда. Шундай экан, яратилаётган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларингизни, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларига муносиб хисса қўшишингизни сўраймиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати мурожаатида.

Таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев эса ўз Telegram-каналида кўпчиликни қизиқтирган яна бир саволга ойдинлик киритиб ўтган. Унга кўра, ЙПҲ инспекторининг мобил телефони боди-камера вазифасини ўтамайди ҳамда инспекторлар мобил телефондаги видеодаги ёзиб олаётганини рўкач қилиб, ҳайдовчилар билан мулоқотга киришишлари мумкин эмас. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, боди-камералар керагича харид қилинган ва барча инспекторлар таъминланган.

ЎҚИНГ: Тошкентда жамоат транспорти автоматлаштирилган тизимга ўтяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.