ZTE Nubia Z18s: қўш экранли «аломат» смартфон TENAA’га чиқди, уни «жонли» видеода томоша қилинг!

ZTE Nubia Z18s асосий экрани IPS-матрицали бўлиб, ўлчами 6,26 дюймга тенг, тасвир аниқлиги 2280х1080 пикселни ташкил этади. Иккинчи – диагоналига 5,1 дюймлик OLED-дисплей эса 1520х720 пикселлидир.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS ва iPhone XS Max’нинг илк дроп-тести!

TechSmartt канали муаллифи iPhone XS ва iPhone XS Max’нинг мустаҳкамлигини синаб – дроп-тестдан ўтказиб кўрган. Синовларда мазкур икки моделдан ташқари iPhone X ҳам иштирок этган.

5G-интернет смартфонлар учун хавфли экан!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида маълумотлар узатиш тезлиги ўта юқори – сониясига 20 гигабайтгача боради. Аммо бунчалик катта тезлик жиддий муаммоларни ҳам бошлаб келиши мумкин.

Xiaomi дунё бозорига чиқадиган Mi 8 Pro’ни қадоғидан олиб кўрсатди

Mi 8 Pro (Screen Fingerprint Edition) ҳозирча фақат Хитой бозорига тақдим этилган, аммо тез орада уни жаҳон бозорига ҳам чиқаришмоқчи эканлиги маълум бўлди.

Samsung учта Galaxy S10 версиясида Android 9 Pie’ни синаб кўрди

SM-G975F модел рақамли Samsung Galaxy S10 бирмунча чўзилган – 6.44 дюймлик дисплейга эга. Уч модулли асосий ва қўш датчикли олд камера ҳам шу моделга насиб этади.

iPhone XS Max савдоси браклар билан бошланди!

Янги айфонлар олдиндан берилган буюртмалар бўйича сотиб олган харидорлар қўлига биринчи бўлиб етиб борди. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бундан боши осмонга етгудек қувонгани йўқ...

Аллақачон дўконларга «кўринмас» Huawei Mate 20 Pro флагмани чиқди

Машҳур инсайдер Роланд Квандт шундай ҳолатга Германияда дуч келган. У бўлажак флагманнинг айнан шундай бўлишини тахмин қилиб, уни Huawei P20 Pro модели билан солиштириб ҳам кўрсатган.

Тез ухлаб қолиб, тиниқиб уйғонишга ёрдам берувчи «ақлли» билагузук (+видео)

Мия сигналларига ўхшаш тўлқинлардан фойдаланиши билан DreamOn браслети уйқу дориларидан ҳамда товушли ёки нурли сигналлар орқали ухлатувчи гаджетлардан фарқ қилади.

Ниҳоят, ўйинбоп ASUS ROG Phone смартфони сотувга чиқяпти!

GearBest интернет-дўконида глобал версиядаги Asus ROG Phone савдога қўйилди, дастлабки харидорларга уни октябрь ойининг ўрталарида етказиб беришади. Нархи ҳам чаккимас – нақ 1319 АҚШ долларига тенг!

Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

Apple смартфонлари ихлосмандларига улашилган повербанклар қутиларида шундай ёзув туширилган: «Мана портатив аккумулятор. У сизга керак бўлади. Huawei’дан ҳадя».

Германияда ҳайдовчисиз трамвай илк синовдан муваффақиятли ўтди (+видео)

Автоном транспорт воситасининг синовлари октябрнинг бошида якунига етади. Агарда тестлардан муваффақиятли ўта олса, ҳайдовчисиз трамвай 2019 йилдан Потсдамдаги йўналишларда қатнай бошлайди.

Тайёр туринг – Nokia янги смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

HMD Global бу тадбирда Nokia 7.1 Plus смартфонини тақдим этса керак. Мазкур модел кенг форматли, юқори қисми «кемтик»ли дисплейга ҳамда Zeiss оптикали қўшалоқ камерага эга.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS’ни очиб кўришди – ҳаммасидан ҳам аккумулятори антиқа экан!

iPhone XS смартфони купертиноликларнинг бултурги юбилей суперфлагманидан жуда кам фарқ қилади. Аммо уларнинг «ички дунёси»да озми-кўпми фарқлари бор экан...

Xiaomi смартфонларидан тўққизтасига барқарор глобал MIUI 10 чиқди

Хабарларга кўра, апдейт тарқатилишининг кейинги тўлқинида Mi 6X, Mi 8 SE, Redmi 5, Redmi 5 Plus, Redmi 6, Redmi 6A, ва Mi MIX 2S моделлари учун ҳам барқарор глобал MIUI 10 прошивкаси тақдим этилади.

Эшагидан тушови қиммат: бу смартфон ғилофи нақ 3012 доллар туради!

ALTER EGO деб номланувчи ушбу туркумда тўрт хил ғилоф ишлаб чиқарилади: Titanium, Stealth, Gold ва Aurora. Уларнинг барчаси аэрокосмик титан материалидан ишланган.

iOS 12.1 «сотиб қўйди»: Face ID функцияли iPad Pro шу кузда чиқади!

2018 йилги Apple iPad Pro экран ўлчамига кўра икки хил – 11 ва 12,9 дюймлик бўлади. Улар худди iPhone X сингари ромсиз ҳамда Touch ID – бармоқ изи сканерисиз, аммо Face ID билан таъминланади.

Samsung’нинг «уч кўзли» илк смартфони – Galaxy A7 (2018) тақдим этилди!

Galaxy A7 (2018) модели «учкўз» бош камера ва фоточақноқли олд камера, шунингдек LTE Cat.6 модеми, қўш диапазонли Wi-Fi адаптери, Bluetooth 5.0 ва NFC модуллари ҳамда еттита датчик билан таъминланган.

Болливуд афсонаси аллақачон OnePlus 6T флагманини «жонли» кўрсатяпти! (расмий видео)

Ҳиндистонда Болливуд қироли орқали реклама қилинаётганидан ташқари, Amazon дўконининг ушбу мамлакатдаги бўлими ҳам OnePlus 6T’ни сотишга тайёргарлик кўрмоқда.

Xiaomi Mi 8 Pro (Screen Fingerprint Edition) флагмани ҳам намойиш қилинди – унинг бармоқ изи сканери экранида!

Иккита SIM-карта билан ишлай олувчи Xiaomi Mi 8 Pro модели 4G VoLTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. Унга Wi-Fi (802.11ac), NFC ҳамда Bluetooth 5.0 модуллари, шунингдек USB Type-C порти ўрнатилган.

Xiaomi Mi 8 Lite тақдим этилди: 204 долларга флагман дизайнли ўртача смартфон!

Кўпдан бери инсайдерлик хабарларида Mi 8 Youth Edition деб келинаётган смартфонни Xiaomi компанияси 19 сентябрда тақдим этди. Фақат бу модел бозорга Mi 8 Lite номи билан чиқарилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш