Янги iPhone'лар қандай номланиши айтилди. Шунингдек стилус...

Янги iPhone'лар қандай номланиши айтилди. Шунингдек стилус...

Кеча Bloomberg муҳаррири Марк Гурман Apple’нинг навбатдаги флагманлари номланишини ҳақида хабар берганди. Унга кўра янги смартфонлар iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11R деб номланади. Ушбу инсайдер аввалги авлод iPhone'лари номланишини ҳам тақдимотдан аввал аниқ айтган эди. 

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: квадрат модулли илк смартфонни умуман бошқа компания намойиш қилди!

Августнинг бошида Citi Research таҳлилчилари 2020 йилга келиб iPhone қурилмалари Apple Pencil стилусини қўллаб қувватлаши мумкинлиги ҳақида айтганди. Аммо, Twitter’да эълон қилинган суратга кўра iPhone 11 ва iPhone 11 Pro смартфонлари ҳам стилусга эга бўлади.

iPhone 11 и iPhone 11 Pro на одном изображении вместе со... стилусом

Агар ушбу тахминлар ўзини оқласа, Apple кутилмаган ечим билан чиндан ҳам жамоатчиликни ҳайратлантириши мумкин.

iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11R намойиши бир ойдан сўнг бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 11'нинг тахминий тақдимот санаси билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!