Батафсил йўриқнома: «Одноклассники»дан профилни буткул ўчирамиз!
Ўзбекистон аҳолиси кенг фойдаланаётган сервислардан бири «Одноклассники» бўлади. Бироқ Facebook ижтимоий тармоғи, Telegram мессенжери кабилар тобора оммалашаётгани ҳам бор гап.
ЎҚИНГ: Telegram'ни унутинг, энди Ўзбекистонда Одноклассники рекорд даражада тез юкланади!
«Одноклассники»да фойдаланувчи ўз аккаунтини ўчириб ташлаши бирмунча мураккаб – бунинг учун керакли тугмачалар «ярқ» этиб кўриниб турмайди. Шу боисдан қуйида ушбу жараённи қадам-бақадам кўрсатиб ўтамиз.
ЁДДА ТУТИНГ: Профилингизни ўчириб юборганингизда, олдин унга жойланган барча маълумотлар – постлар, изоҳлар, ёзишмалар, сурат ва видеолар қайта тикланмас бўлиб йўқолиб кетади. Шунга рози бўлсангиз, кетдик...
- Компьютер ёки ноутбукдан «Одноклассники»нинг тўлиқ версиясини очиб, логин ва паролни терган ҳолда ўз аккаунтингизга кирасиз. Саҳифанинг энг охиридаги «Регламент» бўлимига ўтасиз.
- Очилган саҳифани варақлаб энг охиригача тушасиз ва шу ердаги «Отказаться от услуг» тугмачасини босасиз.
- Энди очилган ойначадаги барча огоҳлантиришларни диққат билан ўқиб чиқишингиз керак. Шундаям «Одноклассники»да профилингизни йўқ қилиш фикридан воз кечмасангиз, паролингизни яна бир марта киритасиз ва «Удалить» тугмачасини босасиз.
Бўлди – бу профилингиз буткул ўчирилди, энди унинг ўзини ҳам, унга киритган барча маълумотларингизни ҳам қайта тиклай олмайсиз.
ЎҚИНГ: Техно-маслаҳат: Facebook саҳифани вақтинча ёки бутунлай ўчириш