Болливуд афсонаси аллақачон OnePlus 6T флагманини «жонли» кўрсатяпти! (расмий видео)

  •   DiMaX
  •  1190
  •  20.09.2018 12:02

Болливуд афсонаси аллақачон OnePlus 6T флагманини «жонли» кўрсатяпти! (расмий видео)

«Флагманлар кушандалари» тайёрловчи хитойлик компания ўзининг OnePlus 6T смартфонини 17 октябрда расман тақдим этишни режалаштирган. Ҳозиргача ушбу девайснинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқалишидан ташқари, уни аллақачон савдога ҳам қўйишган.

ЎҚИНГ: OnePlus 6T: мана энди расман намойиш қилинди

Ҳиндистонда эса аллақачон OnePlus 6T’нинг расмий реклама ролиги ҳам кўрсатила бошлаган. Унда бу флагманни машҳур актёр, Болливуд афсонаси Амитабҳ Баччан реклама қиляпти.

Мана, бирга кўрамиз:

Баччан соҳиб мазкур смартфоннинг асосий ўзига хослиги – экран остига жойланган дактилоскопик датчик орқали қулфдан чиқариш имкониятига урғу берган. Роликда, шунингдек, OnePlus 6T’нинг асосий камераси миш-мишларда айтилганидек учта эмас, балки иккита модулга эга эканлиги ҳам кўзга ташланади.

Ҳиндистонда реклама қилишдан ташқари, Amazon дўконининг ушбу мамлакатдаги бўлими ҳам бу гаджетни сотишга тайёргарлик кўрмоқда. OnePlus 6T учун унинг сайтида махсус тизер саҳифаси очилган, унда смартфон номи ва логотипи кўрсатилмоқда.

ЎҚИНГ: Миш-мишлар: OnePlus 6T кузда сотувга чиқади, нархи ҳам маълум

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!