Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф этмоқда. Бошига ойлик маоши 6 миллион сўмгача!
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қуйидаги мутахассисликлар бўйича номзодларни танлов асосида қабул қилинишини эълон қилди:
- Дастурчи — 1 та бўш лавозимга;
- Маълумотлар базаси бошқарувчиси (администратори) — 1 та бўш лавозимга;
- Тизим бошқарувчиси (администратори) — 1 та бўш лавозимга.
Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
1) дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва уни амалиётда татбиқ этишда иш тажрибага эга бўлиши лозим;
2) дастурлаш ва технологиялашнинг қуйидаги тилларини ва улардан иш жараёнида фойдаланишни билиши лозим:
– Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, PL/SQL, Transact SQL;
– HTML, CSS, JavaScript, Jquery;
– замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва ҳ.к), ORM (MyBatis, Hibemate ва ҳ.к);
– WebService, WebSocket, B2B технологиялари.
Oracle маълумотлар базаси бошқарувчиси (администратори) қуйидаги кўникма ва малакага эга бўлиши лозим:
– Unix каби платформаларда маълумотлар базаси самарали ишлаши учун серверларни ўрнатиш ва созлаш;
– рад турғунлик ва резервлашни созлаш (rman backup, standby);
– маълумотлар базаси ва илова серверларидан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
– SQL сўровларини оптимизациялаш;
– маълумотлар базаси хавфсизлиги ва аудитини созлаш;
– техник ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш.
ЎҚИНГ:1 январдан «Қўриқлаш Сервис» жорий қилинади ва хонадонларда қўриқлаш воситалари ўрнатилади
Тизим бошқарувчиси (администратори)қуйидаги малака
ва кўникмаларга эга бўлиши лозим:
– ESXI виртуал муҳитида Windows 2008 R2, 2012 серверларини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва созлаш;
– хизмат инфраструктураларини бошқариш (AD, GPO, DNS, DHCP, Exchange, File server, Kerio Control);
– Red Hat cluster suite, шу жумладан Tomcat, LB, iptables базаларида мантиқ бизнеси серверлари кластерини бошқариш;
– SVN версиялари бошқариш системалари серверларини бошқариш;
– VMwarev Sphere базасида виртуализация системаларини бошқариш;
– Cisco: 2801, 2960, 3750, 3560, ASA 5520 тармоқ ускуналарини бошқариш;
– Nagios, Cacti, Zabix мониторинг тизимларини бошқариш;
– серверларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш;
– Kasperskiy Security Center, Esset Nod32 антивирус корпоратив дастурларини бошқариш.
Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик маоши 2,4 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача (дастлаб) ва ундан юқори белгиланган. Мутахассисларга Департамент ходимларига белгиланган моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилади.
Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январгача қабул қилинади.