Энг харидоргир смартфонлардан бўлган Galaxy A50 ҳам арзонлаша бошлади!
Samsung компанияси янгиланган Galaxy A туркумининг илк смартфонларини тақдим этганидан атиги икки ойгина вақт ўтиб, уларнинг «кичик» вакиллари нархлари тушира бошлаган эди. Энди эса арзонлашув янги – Galaxy A50 моделига ҳам етиб келди.
ЎҚИНГ: Samsung ўз рекордини янгилади: Galaxy A смартфонлари зўр кетяпти!
Кутилганидек, бу смартфоннинг арзонлашуви ҳам Ҳиндистон бозоридан бошланди. Ҳозирда Galaxy A50 моделининг стандарт – 4 ГБлик тезкор ва 64 ГБлик ички хотирага эга варианти 22 долларга арзонлади. Энди ҳиндистонликлар уни атиги 267 АҚШ долларига тенг нархда харид қилишлари мумкин.
Galaxy A50 смартфонининг «катта», яъни 6/64 гигабайтлик хотира билан таъминланган вариантининг нархи эса яхшигина – 36 долларга пасайди. Яъни, эндиликда Ҳиндистонда уни 310 долларга олиш мумкин.
Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Terashop.uz’даги энг харидоргир 10 смартфон рўйхатига Samsung Galaxy A50 ҳам кирган. Ушбу интернет-дўконда мазкур қурилмани аввалги 2 350 000 сўм ўрнига энди 2 140 000 сўм эвазига сотиб олиш имкони мавжуд.
Samsung ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.
Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.
ЎҚИНГ: Galaxy A70S – камераси 64 мегапикселлик биринчи смартфон!