Ниҳоят, Ўзбекистонда тўрт ой деганда Facebook ва YouTube ишлаб кетди!
Мамлакатимизда 2018 йилнинг кузидан, аниқроғи – сентябрь ойи бошидан Facebook ижтимоий тармоғи очилмай қолганди. Шунингдек, ўтган йилнинг 4 октябридан юртимизда YouTube видеохостинги ҳам ишламай қолганди.
ЎҚИНГ: Facebook ва YouTube муаммолари фақат бизда, дейсизми? Мана, қўшниларга қаранг...
Бугун – 2019 йилнинг 15 январидан ушбу иккала сайт ҳам Ўзбекистонда бемалол ишлай бошлади. Энди Facebook’ка ҳам, YouTube’га ҳам VPN сервисларисиз киришингиз мумкин!
Балки интернет фойдаланувчилари сезишгандир – юртимизда умуман барча провайдерларнинг интернет уланишларида узилиш ва сифат пасайишлари кузатилди. Эҳтимол, айни шу пайтларда Ўзбектелеком интернетга уланиш мосламаларини ёки уларнинг созламаларини ўзгартиргандир – ҳозирча бу борада расмий изоҳ йўқ.
ЎҚИНГ: Мутахассис минбари: 2019 йили Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?