Nokia’нинг сирли смартфони сертификациядан ўтди – у Bluetooth 5.0 модулига эга!

  •   DiMaX
  •  705
  •  05.11.2018 14:04

Nokia’нинг сирли смартфони сертификациядан ўтди – у Bluetooth 5.0 модулига эга!

Bluetooth SIG сертификациялаш бюросининг маълумотлар базасида HMD Global компаниясининг Nokia бренди остидаги номаълум смартфони «кўзга ташланди». Бу ерда TA-1136 модел рақами билан рўйхатга олинган қурилма Bluetooth 5.0 модули билан таъминланган.

ЎҚИНГ: 4G’да ҳам ишлайди: Nokia яна бир янги тугмачали телефон чиқармоқда

Афсуски, сертификация бу смартфоннинг бошқа хусусиятларини ошкор этмаган.

Тахминларга кўра, бу қурилма Nokia X7 смартфонининг халқаро бозорга мўлжалланган версияси – Nokia 7.1 Plus бўлиши мумкин. Шунингдек, бу моделни Nokia 8.1 деб номланиши ҳам мумкинлигини айтишаётир.

ЎҚИНГ: 245 долларлик Nokia X7 (ёки Nokia 7.1 Plus) тақдим этилди: Android 9.0 Pie тизимли ва Snapdragon 710 чипли!