Россиялик ўқувчилар роботлар олимпиадасида жаҳон рекордини ўрнатишди

  •   Saroy
  •  833
  •  22.08.2018 12:02

Россиялик ўқувчилар роботлар олимпиадасида жаҳон рекордини ўрнатишди

Челябинсклик икки ўқувчи,  ака-сингил Михаил ва Анфиса Макаровлар Тайванда бўлиб ўтган FIRA RoboWorld Cup роботлар мусобақасида иштирок этишиб, совринли ўринни қўлга киритишди. Уларнинг инсонга ўхшаш роботлари оғир атлетикада жаҳон рекордини ўрнатди.

Ушбу мусобақа доирасида роботлар ҳақиқий олимпиадада спортчилар бажарадиган турли машқларни бажарадилар. Кўпкураш якунларига кўра, россиялик мактаб ўқувчилари учинчи ўринни эгаллашди, аммо мусобақанинг оғир атлетика турида рекорд кўрсаткичга эга бўлдилар.

ЎҚИНГ:Роботлар шаҳри пайдо бўлади

Роботлар учун оғир атлетика машқлари штангани боши устида даст кўтарганча имкон қадар узоқроқ масофага юриб боришдан иборат эди. Ушбу беллашувда ҳақиқий штанга ўрнига  CD-дискларидан фойдаланилди. Россиялик робот 104 та дискни кўтара олди.

Ўқувчилар Челябинскинг «Киллер» жамоаси таркибига киради. Михаил 12 ёш,  Анфиса эса энди 10 ёшга кирди. Мазкур халқаро мусобақага иштирок этиш учун улар уч ой тайёргарлик кўрдилар.

ЎҚИНГ:Ўргимчак-роботлар: уларни сиз пайқамайсиз ҳам