Telegram X’да йирик янгиланиш: ўзгаришлар билан танишинг!
Юртимизда кенг тарқалган мессенжернинг расмий муқобил иловаси Telegram X ҳам такомиллашишда давом этмоқда. Унинг Android платформаси учун ишлаб чиқилган иловаси 0.22.0.1205 версиясига қадар янгиланди.
ЎҚИНГ: Telegram’да жиддий хатолик аниқланди! Уни топган дастурчи эса мукофотланди (+видео)
Янгиланган Telegram X клиентида қуйидаги ўзгаришлар ва янги имкониятлар мавжуд:
— Анимацияли стикерлар.
— Чатда глобал ҳуқуқлар берилган.
— Гуруҳ маъмур (администратор)ларини кўриш мумкин (чат профили → «уч нуқта» тугмачаси → «View admins»).
— Қўшимча махфийлик параметрлари.
— Интерфейс мавзуларида обойлардан фойдаланиш.
— Медиафайлларни юксак сифатда кўриш.
— Instant View ишлай бошлаган (тўлиқ экранда очиш, свайп билан ёпиш, браузерга ўтиш имкони ва ҳоказо).
— Кемтик экранли қурилмаларга мослаб тўғриланган.
— Қўнғироқлар учун интернетдан фойдаланиш созламаларига «Роумингда» банди қўшилган.
— Фойдаланувчининг гуруҳга ёки каналга аъзо бўлган вақтини кўриш мумкин (иштирокчилар рўйхатида кераклисининг устига босиб ушлаб турилади).
— Гуруҳдаги сўнгги амалларда сўровни тўхтатиш ҳамда глобал ҳуқуқлар ўзгаришларининг акс эттирилиши.
— Агар гуруҳда ҳавола бўйича дастлабки кўриш (предпросмотр по ссылкам) тақиқланган бўлса, хабар матнини киритиш майдонида ҳам у чиқиб турмайди.
— Гуруҳнинг тавсифи ва суратини унинг профили орқали ўзгартириш имкони (бунинг учун сизда мазкур амалга ҳуқуқ бўлса).
— Гуруҳлар ва супергуруҳлар учун бир хил созламалар жорий этилган; гуруҳнинг айрим созламаларни ўзгартириш пайтида уни супергуруҳга айлантириш таклиф этилади.
— Клиент ичида илованинг янгиланиши йўлга қўйилган.
— Экранни иккига ажратиш режимида ҳолат қаторининг дубликато олиб ташланган.
— Чатлар фонининг ички мантиғи қайта ишланган: API Backgrounds 2.0’га ўтилган, янги обойлар қўшилган.
— Чатнинг фонлари орасида биридан иккинчисига ўтиш яхшиланган.
— Матнни таҳрирлашда свайп орқали чиқиб кетиш функцияси олиб ташланган (олдин шу функция сабабли ўзгаришлар йўқолиб кетарди).
Юқоридаги янги имкониятлар яқин орада янгиланувчи iOS-иловада ҳам жорий этилади. Android-девайслар эгалари эса Telegram X клиентини мана бу ҳавола орқали янгилаб (ёки ўрнатиб) олишлари мумкин.
ЎҚИНГ: Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг