Ухлаётган одам ютиб юборган AirPods бус-бутун чиқди!
АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Брэдфорд Готье ухлаётган чоғи AirPods симсиз қулоқчинларидан бирини ютиб юборди. Бу тўғрида Daily Mail маълумотига таяниб Xabar.uz нашри ёзмоқда.
ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!
38 ёшли бу эркак сув ичаётганида кўнгли айниган, нафаси ҳам сиқишни бошлаган — у аввалига буни қор кураганидан кейинги чарчоққа йўйганди.
Готье кейинроқ симсиз наушникларидан бирини қидириб тополмади. Нафас олиши оғирлашавергач, шифокор ҳузурига борган.
Шифокорлар даставвал уни заҳарланган деб ўйлашди, рентген эса қулоқчинни топди — ошқозонда экан!
Қурилмани беморга безиён чиқариб олишди. Наушник ҳам бутун, микрофонини ҳисобга олмаганда.
ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!