Vivo Apex 2019 – умуман тирқишсиз ва тугмачасиз смартфонни илк суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1591
  •  21.01.2019 17:44

Vivo Apex 2019 – умуман тирқишсиз ва тугмачасиз смартфонни илк суратларда кўрамиз!

Куни кеча хабар берганимиздек, Vivo компанияси кодли номи The Waterdrop («сув томчиси») бўлган антиқа смартфон тайёрлаган. Бирорта ҳам тирқиши (порти) ва тугмачаси бўлмаган ушбу телефонни жаҳон аҳли катта қизиқиш билан кутмоқда.

ЎҚИНГ: Умуман тугмачасиз ва тирқишсиз «келажак смартфони»ни 24 январдаёқ кўрамиз. Уни ким тайёрлаган?

Мазкур смартфон бозорга Vivo Apex 2019 (ёки Vivo Apex 2) модели сифатида тақдим этилиши кутилмоқда. Бугун – 21 январь куни интернетда унинг илк расмлари чиқди. Ҳар ҳолда, уларни тақдим этган манба бунинг айни ўша – The Waterdrop смартфони эканлигини таъкидламоқда.

The Waterdrop умуман туйнуксиз эканлиги таъкидланмоқда, лекин қаеридадир SIM-карта уячаси бўлиши керак. Аммо расмларда Vivo Apex 2019 дизайни аввал «сизиб чиққан» маълумотларга унча ҳам мос келмаяпти.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: iPhone’дан барча тугмачалар ва қувватлаш порти олиб ташланади!

Шундай бўлса-да, бу расмларни тақдим этган манбанинг таъкидлашича, кишилар «Сув томчиси» телефонини ўз қўлларида ушлаб кўришган. У худди «металл совун»га ёки ҳамма томонидан силлиқланган тошга ўхшаб кетармиш.

Нима ҳам дердик, тақдимотгача уч кун қолди, унгача ҳам Vivo Apex 2019 ҳақида янги маълумотлар чиқиб қолса бехабар қолиб кетмаслик учун бизни кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: Келажак смартфонларида интерфейс қандай кўринишда бўлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!