Xiaomi Mi A2 тўхтатилади, аммо...?

  •   Saroy
  •  1928
  •  31.05.2018 13:26

Xiaomi Mi A2 тўхтатилади, аммо...?

Апрель ойида Xiaomi компанияси Xiaomi Mi  6X’ни чиқарган эди. У Mi 5X моделининг издоши бўлганди. Энди эса, фойдаланувчилар  Xiaomi Mi A2’нинг чиқишини кутишмоқда. Қолаверса,  MIUI’сиз ОС Android’да мавжуд имкониятлар ушбу қурилмада ҳам бўлишини кутишмоқда. Яқинда Ҳиндистондаги Digit нашри, Xiaomi ходимининг берган маълумотларига таяниб, компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлар рўйхатида Xiaomi Mi A2 йўқлигини таъкидлашди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг кучли камерафонини айтди

Хитой гигантининг ОС Android’да ишлайдиган илк смартфони –  Xiaomi mi A1 Ўтган йил сентябрда савдога чиққан эди. Шундай буён қурилма машҳурлигини йўқотгани йўқ. Шу боис, фойдаланувчилар Xiaomi Mi 6X’ анонсидан кейин Xiaomi Mi A2’нинг тақдимотини кутиши мантиқий жиҳатдан тўғри, албатта.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8 – йилнинг энг яхши смартфони бўлади

Олинган маълумотлардан келиб чиқадиган бўлсак, Xiaomi Mi A2 моделини энди кўрмаймиз, аммо Xiaomi MIUI’сиз аппарат чиқаришни тўхтатиш ҳақида ўйлаётгани  йўқ. Янги моделлар чиқарилади, бироқ улар бошқа ном билан ва Android One дастури доирасида чиқарилади, лекин қачон..?

 Хуллас, қурилманинг чиқиш санаси ва нархи ҳозирча жумбоқ бўлиб турибди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!