Xiaomi’нинг яна 4 хил смартфони учун барқарор MIUI 10 прошивкаси тарқатилмоқда

  •   DiMaX
  •  2027
  •  05.09.2018 18:24

Xiaomi’нинг яна 4 хил смартфони учун барқарор MIUI 10 прошивкаси тарқатилмоқда

«Хитойча Apple» жорий йил май ойининг сўнгидаги анжуманида MIUI 10 график қобиғини расман намойиш этганди. Ўшандан буён бир неча русумдаги смартфонлари учун унга асосланган прошивкаларни тарқатмоқда.

ЎҚИНГ: Иккита моделдаги Xiaomi смартфони учун барқарор MIUI 10 чиқди

Аввалроқ Mi 8, Mi 8 SE, Mi 8 Explorer Edition, Mi MIX 2, Redmi Note 5, Mi Note 3 ҳамда Mi 5 смартфонлари учун барқарор MIUI 10 прошивкаси чиққанди. Энди эса улар қаторига яна тўртта модел – Mi Mix 2S, Redmi 6 Pro, Mi Note 2 ва Mi 6X ҳам қўшилди.

Айтиш керакки, апдейт «ҳаво орқали» ҳозирча фақат Хитойда тарқатилмоқда. Аммо яқин орада дастурчилар глобал версиядаги смартфонлар учун ҳам MIUI 10 прошивкаларини чиқаришни ваъда қилишган.

Нима ҳам дердик, кутамиз-да...

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфони ишлатасизми? Янгиламай туринг, жиддий гап бор!