15 июлда йирик анонс: Xiaomi янги смартфон, браслет, скутер ва бошқа девайсларини намойиш этади

  •   DiMaX
  •  777
  •  11.07.2020 12:50

15 июлда йирик анонс: Xiaomi янги смартфон, браслет, скутер ва бошқа девайсларини намойиш этади

Xiaomi ўз экотизимининг бир қисмига айланувчи бир нечта гаджетларининг глобал тақдимотига тайёргарлик кўряпти. Аввалроқ бу ҳақда инсайдерлар хабар тарқатишганди, энди эса компаниянинг ўзи буни Twitter орқали эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг арзон – смартфон нархидаги электроскутерни тақдим этди

Онлайн намойиш кейинги ҳафтанинг чоршанбаси – 15 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги расмий постер мазкур тадбирда кўрсатиладиган айрим маҳсулотларга ишора қилмоқда:

Эътибор беринг: биринчи «2» рақамида скутер ёки самокатга, иккинчисида эса қандайдир смартфоннинг бош камера блоги бор. Бу ерда Redmi 9 моделининг глобал тақдимоти ёки бошқа бирор телефон кўзда тутилган бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойда сотувга чиқаётган Redmi 9 модели айни шу смартфоннинг глобал версиясидан қандай фарқ қилади?

Постердаги иккинчи «2» рақамининг пастки қисмида эса аллақандай колонка рамзи бор; бу Mi Smart Home Hub ақлли карнайи бўлса керак.

Биринчи «0» рақами Xiaomi Mi Band 5 фитнес-браслетининг глобал версияси – Mi Smart Band 5 моделини англатяпти. Сўнгги хабарларга кўра, уни икки хил – NFC чипли ҳамда бу модулсиз қилиб чиқаришади. Шунингдек, кейинроқ янада арзон Mi Band 5 Lite ва кучли Mi Band 5 Pro ақлли билагузуклари ҳам чиқиши айтилган.

Охирги «0» рақами қандайдир телевизор ёки мониторнинг умумжаҳон тақдимотини билдиради. Ундан ташқари, Xiaomi Mi TV Stick приставкасининг глобал версияси ҳам кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани кескин арзонлашди – нархидаги фарқининг ўзига яна битта смартфон олиш мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!