16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!
Xiaomi компанияси турли русумлардаги смартфонларига MIUI 12 график қобиғи асосида янги прошивкаларни тарқатишда давом этмоқда. Шу билан бирга, у мазкур апдейтнинг бета-версиялари энди тақдим этилмайдиган моделлар рўйхатини эълон қилди.
Бу ерда гап MIUI 12 прошивкаларининг ҳар ҳафта тарқатиладиган хитойча бета-талқинлари ҳақида кетяпти. Яъни, қуйида келтирилган смартфонлар, агарда мана бу хабаримиздаги рўйхатга кирган бўлса, якуний MIUI 12 прошивкаси чиққанидан сўнг янгиланади, аммо шунгача уларнинг эгалари ҳар ҳафталик бета-синовларда иштирок эта олишмайди.
Шундай қилиб, 20 июндан қуйидаги русумларга мансуб смартфонларга бета-версиялар тарқатилиши тўхтатилади:
- Xiaomi Mi 6
- Xiaomi Mi 6X
- Xiaomi Mi Note 3
- Xiaomi Mi Mix 2
- Xiaomi Redmi Note 5
Сал кейинроқ – 5 сентябрдан эса мана бу смартфонларга ҳам MIUI 12 бета-талқинлари келмай қўяди:
- Xiaomi Mi 8
- Xiaomi Mi 8 SE
- Xiaomi Mi 8 Explorer
- Xiaomi Mi 8 Youth
- Xiaomi Mi 8 UD
- Xiaomi Mi 8 Lite
- Xiaomi Mi 8 Pro
- Xiaomi Mi Max 3
- Xiaomi Mi Mix 2s
- Xiaomi Mi Mix 3
- Xiaomi Mi Mix 3 5G
Эслатиб ўтамиз, MIUI 12 асосидаги янги прошивкани қабул қилган смартфонларнинг ҳаммасида ҳам ундаги энг инновацион янгиликлар – янгича камера иловаси, суперобойлар ва анимацияли белгилар ишлайвермас экан. Ушбу имкониятлар тақдим этиладиган смартфонларнинг учта рўйхатини эса мана бу хабаримизда эълон қилганмиз.
ЎҚИНГ: Xiaomi шу кунларда Android 11’гача янгиланувчи смартфонларини расман айтди