2019 йил бошидаги AnTuTu рейтинги: iPad Pro 2018 катта фарқ билан олдинда!

  •   DiMaX
  •  485
  •  04.01.2019 14:21

2019 йил бошидаги AnTuTu рейтинги: iPad Pro 2018 катта фарқ билан олдинда!

Куни кеча машҳур AnTuTu сервиси Android тизимли смартфонларнинг самарадорлик рейтингини эълон қилган эди. Мазкур бенчмарк жамоаси энди iOS операцион тизимли қурилмаларнинг 2018 йил декабрдаги натижалари бўйича рейтингини ҳам маълум қилди.

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Янги рейтингда купертиноликларнинг 2018 йили тақдим этилган иккита – 11 ҳамда 12,9 дюймлик планшетлари жуда юқори натижа кўрсатди. iPad Pro 2018 моделларининг ўртача кўрсаткичлари 555 минг баллдан ошиб кетган.

2018 йил кузда тақдим этилган iPhone XS ҳамда iPhone XS Max смартфонлари эса тегишлича учинчи ва тўртинчи ўринни олишган. Уларнинг ўртача натижаси 355 минг очкодан ошган. Бешинчи поғонадаги iPhone XR кўрсаткичлари ҳам катта «оға»лариникидан унча катта фарқ қилмайди.

Кейинги иккита ўринни 10 дюймлик iPad Pro ҳамда иккинчи авлод 12,9 дюймлик iPad Pro банд этган. Кучли ўнталикни 2017 йилги смартфонлар – iPhone X, iPhone 8 Plus ва iPhone 8 якунлаб берган.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!