2020 йилдаги энг ёмон ЭЛЛИКТА парол: қаранг-чи, сизники йўқмикан бу рўйхатда?

  •   DiMaX
  •  1742
  •  20.11.2020 10:07

2020 йилдаги энг ёмон ЭЛЛИКТА парол: қаранг-чи, сизники йўқмикан бу рўйхатда?

F-Secure компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари аввалроқ энг ишончсиз паролларни эълон қилишган эди. Булар – почта ёки бирор сервисдаги аккаунт пароли эмас, балки турли девайсларга қўйиладиган пароллардир. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Эксперт энг осон бузиладиган парол турларини айтди

Паролларни бошқариш йўналишидаги NordPass компанияси ўз маълумотлар базасини ўрганиб чиқиб, фойдаланувчилар ҳалиям ўта содда ва бузиш осон бўлган паролларни қўллашаётганини аниқлади. Деярли 275,7 миллионта паролни текшириб кўрган мутахассислар жорий йилда онлайн-аккаунтлар учун энг кўп ишлатилаётган паролларни эълон қилишди.

Антирейтингда биринчи ўринни «123456» олди – ундан 2,5 миллион киши фойдаланмоқда; бултурги рейтингда эса у иккинчи ўринда эди. NordPass баёнотига кўра, хакерлар ва ҳаваскорлар бу паролни 23,5 миллион мартадан ошиқ бузишган.

Ўтган йилги рейтинг «етакчиси» бўлган «12345» паролини бу йил ҳам барибир 188000 мингдан ошиқ киши ишлатган – бу гал у саккизинчи ўринда турибди. Юқоридаги ҳар иккала паролни бузиш учун хакерларга бир сониядан ҳам камроқ вақт етарли экан!

NordPass таъкидлашича, 2020 йилги рўйхатга кирган паролларнинг ярмидан озроғи янги экан. Шулардан бири – «picture1» пароли янги бўлса-да, бирданига учинчи ўринни забт этган. Шуниси ҳам борки, рейтинг бошидаги ўнталикка кирган айрим паролларни бузишга бир неча сония кифоя қилган бўлса, «picture1» учун хакерлар уч соатча тер тўкишларига тўғри келган.

Ундан кейинги поғонада эса кўпчиликка «қадрдон» бўлган «password» сўзини кўрамиз. Яна бир янги сўз – «senha» ҳам кучли (тўғрироғи – ҳимояси кучсиз) ўнталикка кирган; португалчада у «парол» деганидир.

ЎҚИНГ: Ишончли парол қандай яратилади, яна уни эслаб қолиш ҳам керак

Энг юқори ўнталикка «111111» пароли ҳам кирган – у 17-ўриндан 6-поғонага кўтарилиб олган. Ўтган йилги рўйхатда 18-ўринда турган «123123» ҳам бу гал еттинчи қаторга чиққан. Оммабоп комбинация – «qwerty» бу йил 12-ўриндан жой олган.

Мана, тўлиқ рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

Тадқиқотлардан маълум бўлдики, қулайлиги сабабли кишилар осон эслаб қолинувчи ва содда паролларни танлашмоқда. Шунингдек, парол сифатида номақбул сўзлар, сонлар, киши исмлари ва таом номларини қўллаш ҳоллари кўп.

Бу борада аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари, ишончли парол яратиш йўллари, паролингизни бузиш қанчалик осонлигини онлайн текшириш, паролингиз ўғирланганини текшириб берувчи Telegram-бот ҳақидаги йўриқнома-мақолаларимизга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.