Android 11 сизни яна битта эркинликдан маҳрум этади!

  •   DiMaX
  •  2876
  •  19.08.2020 12:35

Android 11 сизни яна битта эркинликдан маҳрум этади!

Дастлаб Google саккизта смартфон учун Android 11 тизимининг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлаган эди. Кейин эса унинг иккинчи синов талқини ҳам чиққан, яна у нинг «ширин» номи маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Барча смартфонларга Android 11 чиқиш санасини Google тасодифан «сотиб» қўйди

Ҳозирда айрим русумлардаги смартфонлар Android 11 операцион тизим талқини асосидаги прошивкни қабул қилиб бўлган ва кишилар уни ҳавас билан синаб кўришяпти. Лекин «яшил роботчали» тизимнинг янги версияси айрим жиҳатлари билан фойдаланувчиларнинг ҳафсаласини пир қиляпти.

Android Police ресурсининг ёзишича: Android 11 тизимидаги суратга олиш иловасига алоқадор бир нохуш янгиликни Google тасдиқлаган. Яъни, смартфонда камера иловаларидан исталган бирини суратга олиш учун асосий қилиб белгилаш имконини компания олиб ташлаган.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Шу пайтгача Android-смартфонда камерани очиш керак бўлганида, фойдаланувчиларга суратга олиш учун қурилмага ўрнатилган иловалардан бирини танлаш таклиф этилар эди. Хоҳишга кўра тизимга олдиндан ўрнатилган стандарт иловани ёки фойдаланувчининг ўзи кейин юклаб олган бирор камера дастурини танлаш мумкин эди. Android 11 версиясига келиб эса суратга олишнинг кўплаб сценарийларида фойдаланувчилар стандарт иловага «боғлаб» қўйилган.

Шунга қарамасдан, расмга тушираётганда Twitter ва Instagram каби иловаларнинг ўз жиҳозларини қўллаш мумкин. Бундан ташқари, камера иловасини танлаш учун аппарат тугмачаларидан фойдаланиш (масалан, ўчириб-ёқиш тугмачасини икки марта босиш) имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Ушбу 38 та русумдаги Samsung смартфон ва планшетлари нақ Android 13’гача янгиланади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!