Android-гаджетлар учун Apple илова тайёрлаяпти – ғамхўрликнинг сири нимада?

  •   DiMaX
  •  328
  •  05.06.2021 13:18

Android-гаджетлар учун Apple илова тайёрлаяпти – ғамхўрликнинг сири нимада?

Купертинолик корпорация бир неча йил кутилган AirTag трекерини яқинда тақдим этди ва биз уни видеоси билан эълон қилганмиз. Бироқ Apple’нинг зиқналигини қаранг – қадоқ жамланмасида ғилоф йўқ ва уни алоҳида харид қилишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: AirTag учун ғилоф чиқди – аксессуарнинг аксессуари смартфондан ҳам қиммат!

AirTag кўп нарсаларда асқотишидан ташқари, унинг ёрдамида бировларни яширин кузатиш ҳам мумкинлиги бошида кўпчиликнинг хаёлига келмаган эди. Тасаввур қилинг: кимдир сизнинг чўнтагингизга, сумкангизга ёки машинангизда шу трекердан биттасини солиб юборади ва қаерларга борганингизни ўз iPhone’и орқали кузатиб юради...

Хулласи калом, Apple шу каби ноқонуний ҳолатларга сабаб бўлмаслиги учун AirTag гео-маёғи учун апдейт чиқарди. Мазкур аксессуар айфонга боғланиши билан ушбу янгиланиш автоматик тарзда унга ўрнатилади.

AirTag олдин ўз эгасидан (яъни – уланган мобил қурилмадан) узоқда уч кун қолиб кетса, қаттиқ товушли сигналлар чиқариб, тревога кўтарар эди. янгиланишдан сўнг эса ушбу муддат қисқарди ва трекер 8 соатдан 24 соатгача оралиқда сигнал чаладиган бўлди. Бунда тревога кўтарилишининг вақти тасодифий – ҳар гал турлича бўлади.

Бундан ташқари, Apple расман тасдиқлашича, Android тизимли қурилмалар учун ҳам AirTag’ни сезувчи илова тайёрламоқда. Кимдир сизга сездирмасдан ёнингизга AirTag солиб юборса, ушбу илова сигнал бериб огоҳлантиради. Бу дастур 2021 йилнинг охиригача намойиш этилишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.