AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

  •   DiMaX
  •  2272
  •  03.01.2020 13:35

AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Оммабоп AnTuTu бенчмарки жамоаси 2019 йил якунларини чиқарди ва Android-қурилмалар учун энг яхши процессорлар рейтингини эълон қилди. Унда ўтган йили намойиш этилган ва смартфон таркибида бозорга чиққан чипсетларгина баҳоланган.

ЎҚИНГ: ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Унга кўра, Qualcomm ўтган йилнинг июлида намойиш этган чипсет – Snapdragon 855+ мутлақ ғолиб бўлди. Америкалик чипсознинг Snapdragon 865 процессори бу рейтингга киритилмаган; сабаби – унга асосланган смартфонлар ҳали бозорга чиқиб улгурганича йўқ.

«Энг зўр процессор»дан ташқари, AnTuTu яна бошқа номинациялар бўйича ҳам чипсетларни юқори баҳолаган. Масалан, Huawei Kirin 990 5G, Samsung Exynos 980, Qualcomm Snapdragon 765G ҳамда MediaTek Dimensity 1000L энг инновацион платформалар, дея тан олинган.

AnTuTu рейтингига кўра, энг яхши ҳамёнбоп процессорлар Huawei Kirin 810 (бу чипсет Snapdragon 730'ни ер тишлатган) ва MediaTek Helio G90T экан.

ЎҚИНГ: AnTuTu тезкорлик бўйича янги рекордчини эълон қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!