Apple ноутбуклари дизайнидаги яп-янги RedmiBook Pro илк расмий суратда!

  •   DiMaX
  •  897
  •  23.01.2021 11:47

Apple ноутбуклари дизайнидаги яп-янги RedmiBook Pro илк расмий суратда!

Xiaomi компаниясини айримлар истеҳзо билан, баъзилар эса ҳавас қилиб «Хитойча Apple» дейди. Нима бўлганда ҳам, у бунга лойиқ эканлигини ўзининг арзончи бренди номидан чиқаётган навбатдаги гаджетида исботлади.

ЎҚИНГ: «Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бош директори Лу Вейбинг (Lu Weibong) куни кеча ўзининг Weibo саҳифасида буткул янги RedmiBook Pro лаптопининг суратини улашди. У компания мазкур маҳсулотнинг дизайни устида анча ишлаганини, шунингдек, RedmiBook Pro жуда профессионал ноутбук бўлишини айтган.

Расмда ноутбук тўлиғича акс эттирилмасдан, фақат чап томони кўрсатилган – у ерда USB-C ҳамда HDMI портлари мавжуд. Девайснинг корпуси алюминий қотишмасидан ишлангани кўриниб турибди; эътиборли жиҳати – у Apple ноутбуклари услубида ишланган, қирралари ўткир қилинган:

Xiaomi компанияси яқинда янги RedmiBook Pro ноутбуклари февралда намойиш этилишини тасдиқлаган эди. Бошқа манбаларга кўра, улар 11-авлод Intel Core процессорлари базасида ишлайди.

Ўтган ҳафта Geekbench сервисининг маълумотлар базасида RedmiBook Pro 15 ҳамда RedmiBook Pro 15S лаптоплари текшириб кўрилганлиги аниқланган эди. У ерда қолган қайдларга кўра, мазкур моделлар тегишлича Intel Core i5 ҳамда Core i7 чипсетлари базасига қурилган. Ҳар иккаласи 16 гигабайтлик тезкор хотирага эга бўлиб, Windows 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ва ноутбукларни ишдан чиқарувчи ҳавола тарқалди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.