Apple шошиб қолди: у аллақачон буклама iPhone учун Samsung’дан қайишқоқ дисплейлар оляпти!

  •   DiMaX
  •  952
  •  04.03.2019 09:44

Apple шошиб қолди: у аллақачон буклама iPhone учун Samsung’дан қайишқоқ дисплейлар оляпти!

Жанубий Кореянинг ETNews сайтида эълон қилинган инсайдерлик маълумотига кўра, Apple букилувчи смартфон бўйича ишларини тезлаштиришган. Ҳозирда купертиноликлар қайишқоқ дисплейлар етказиб бериш бўйича Samsung билан музокаралар олиб боришмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳам айфон, ҳам айпад бўла олувчи iPhone X Fold буклама смартфони суратларда!

Хабарга кўра, эгилувчан дисплейларнинг бир неча турдаги прототиплари аллақачон Apple корпорациясига етказиб ҳам берилган. Samsung заводи ҳозирда йилига фақат 2,4 миллионта қайишқоқ дисплей ишлаб чиқаришга қодир. Apple билан ҳамкорлик қилиш учун эса ишлаб чиқариш самарадорлигини йилига 10 миллионтага етказиш керак бўлади.

Apple корпорациясига аллақачон тақдим этилган эгилувчан дисплейнинг диагонали 7,2 дюймлик; бу эса Galaxy Fold экранидан атиги 0,1 дюймга кичкина. Бироқ купертиноликлар бу дисплейни айнан қандай қурилмага ўрнатишлари ҳозирча номаълум. Бу ихчам ва букилувчан iPad бўлиши ёки ҳам смартфон, ҳам планшет режимида ишлай олувчи янги авлод iPhone бўлиши мумкин.

 

Ҳозирда энг илғор буклама смартфонлар сифатида Samsung Galaxy Fold ҳамда Huawei Mate X эътироф этилмоқда. Аммо улардан ҳам аввал унча танилмаган хитойлик компания шунақа моделини сотувга чиқариб ҳам улгурганди.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!