Атиги 32 долларлик бу тугмачали 4G-телефон Wi-Fi ҳам тарқата олади!

  •   DiMaX
  •  422
  •  17.06.2021 14:26

Атиги 32 долларлик бу тугмачали 4G-телефон Wi-Fi ҳам тарқата олади!

Гарчи ҳозир смартфонлар замони бўлса-да, тугмачали телефонлар ҳам яшашда ва ҳатто ривожланишда давом этмоқда. Масалан, HMD Global компанияси қуввати 27 кунга етувчи, WhatsApp, Facebook, YouTube ва Google Assistant кабилар ўзида мавжуд бўлган Nokia 6300 4G моделини сотувга чиқарган.

ЎҚИНГ: Тугмачали телефонлар бозори: Nokia иккинчи ўринда, унда етакчи ким?

Харидорларни бренд билан эмас, балки маҳсулотларининг кўп функциялилиги билан жалб этаётган компаниялардан бири itel Mobile бўлади. Мазкур ишлаб чиқарувчи янги – Itel Magic 2 4G телефонини эълон қилди.

Gizmochina нашрининг ёзишича, Itel Magic 2 4G модели диагоналига 2,4 дюймлик QVGA-дисплей ҳамда 1,3 мегапикселлик камера билан жиҳозланган. Оддий тугмачали телефонларга хос бўлган барча асосий функциялар унда мавжуд

ЎҚИНГ: Энг антиқа – биттаям клавиши бўлмаган тугмачали телефон 19 доллардан сотиляпти!

Булардан ташқари, Itel Magic 2 4G телефони тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди (номидан маълум). Лекин асосийси – у мобил интернетни Wi-Fi тармоғи орқали тарқатишга, яъни роутер вазифасини ўташга ҳам қодир!

Ҳиндистонда ушбу илғор телефонни 32 АҚШ долларига тенг нархда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.