Барча тизимлардаги Telegram дастурлари янгиланди! Улардаги янги имкониятлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  3728
  •  25.03.2019 15:42

Барча тизимлардаги Telegram дастурлари янгиланди! Улардаги янги имкониятлар билан танишинг!

Telegram мессенжери кеча барча операцион тизимлар учун тақдим этилган клиентларини янгилади. Жумладан, унинг Android ҳамда iOS клиентлари 5.5-версияда, macOS иловаси 5.0 талқинида, Telegram Desktop эса 1.6.2-версияда тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?

Android-қурилмаларга мўлжалланган Telegram 5.5 талқинидаги клиентдаги янги имкониятлар:

  1. Махфий чатдаги ҳар қандай (ҳатто бошқа биров ёзган) хабарни буткул (бошқалар учун ҳам) ўчириш мумкин, бунда 48 соатлик чеклов ҳам олиб ташланган. Янги талқиндаги Telegram’да нафақат ўзингизнинг, балки суҳбатдошларингизнинг ҳам исталган вақтдаги ҳар қандай хабарини бутунлай ўчириб ташлай оласиз.
  2. Махфийлик созламалари такомиллаштирилган. Энди сиз профилингиздаги асосий суратингиз «аватар»ингизни кимлар кўра олиши мумкинлигини танлай оласиз. Шунингдек, бирор хабарингизни бошқаларга йўналтирганида (Forward, Переслать қилганида) профилингизга элтувчи ҳавола кимларга кўринадиган бўлишини ҳам ўзингиз ҳал этасиз.
  3. Созламалар саҳифасида қидирув функцияси пайдо бўлган. Энди ўзингизга керакли созламани ёки кўп берилувчи саволларга жавобни шу ердан излаб топишингиз мумкин.
  4. Агарда хабар ичида бошқа матн бўлмаса, эмодзи катта бўлиб чиқади.
  5. Эмодзи/GIF/стикерлар панели ҳамда улар бўйича умумий қидирув янгиланган.
  6. Хабар матнидаги илк сўз киритилиши билан, унга мос эмодзи таклиф этилади.
  7. Эмодзилар таклиф этилишини мессенжер таржимасининг расмий платформасида (https://translations.telegram.org/en/emoji) фойдаланувчиларнинг ўзлари яхшилашлари мумкин.
  8. Видеохабарларда GIF-анимациялар тўлиқ юкланиб бўлишини кутмасдан ҳам уларни кўра бошласа бўлади.
  9. Смайликларга бириктирилган «калит сўзлар» бўйича алоҳида стикерларни излаш мумкин.
  10. Клиентда бир вақтнинг ўзида бир нечта аккаунт қўллаётган бўлсангиз, уларнинг барчаси учун контактларни ўзаро синхронлаштириш ва билдиришномаларни олишни энди ўзингиз созлай оласиз.
  11. Ёзишмалар тасмасидаги овозли видеони томоша қилаётиб, смартфонни горизонтал ҳолатда ушласангиз, энди ўз-ўзидан тўлиқ экранли режимга ўтади.
  12. Android учун Telegram иловаси энди TalkBack’ни қўллаб-қувватлайди.
  13. Қўнғироқлар сифати яхшиланган.
  14. Бошқа кичик тузатиш ва яхшилаш ишлари амалга оширилган.

Android-гаджетлар эгалари Telegram иловасини янгилаш (ёки ўрнатиб олиш) учун мана бу ҳавола орқали Google Play’га ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Дуров барибир Telegram Messenger LLP’ни ёпишга мажбур бўлди!

iOS-девайсларга мўлжалланган Telegram 5.5 дастуридаги ўзгариш ва яхшилашлар ҳам асосан шуларга ўхшаш:

  1. Махфий чатдаги ҳар қандай (ҳатто бошқа биров ёзган) хабарни буткул (бошқалар учун ҳам) ўчириш мумкин, бунда 48 соатлик чеклов ҳам олиб ташланган. Янги талқиндаги Telegram’да нафақат ўзингизнинг, балки суҳбатдошларингизнинг ҳам исталган вақтдаги ҳар қандай хабарини бутунлай ўчириб ташлай оласиз.
  2. Махфийлик созламалари такомиллаштирилган. Энди сиз профилингиздаги асосий суратингиз «аватар»ингизни кимлар кўра олиши мумкинлигини танлай оласиз. Шунингдек, бирор хабарингизни бошқаларга йўналтирганида (Forward, Переслать қилганида) профилингизга элтувчи ҳавола кимларга кўринадиган бўлишини ҳам ўзингиз ҳал этасиз.
  3. Созламалар саҳифасида қидирув функцияси пайдо бўлган. Энди ўзингизга керакли созламани ёки кўп берилувчи саволларга жавобни шу ердан излаб топишингиз мумкин.
  4. Видеохабарларда GIF-анимациялар тўлиқ юкланиб бўлишини кутмасдан ҳам уларни кўра бошласа бўлади.
  5. Смайликларга бириктирилган «калит сўзлар» бўйича алоҳида стикерларни излаш мумкин.
  6. GIF-анимацияларни излаш функцияси яхшиланган.
  7. Агарда хабар ичида бошқа матн бўлмаса, эмодзи катта бўлиб чиқади.
  8. Клиентда бир вақтнинг ўзида бир нечта аккаунт қўллаётган бўлсангиз, уларнинг барчаси учун контактларни ўзаро синхронлаштириш ва билдиришномаларни олишни энди ўзингиз созлай оласиз.
  9. Ёзишмалар тасмасидаги овозли видеони томоша қилаётиб, смартфонни горизонтал ҳолатда ушласангиз, энди ўз-ўзидан тўлиқ экранли режимга ўтади.
  10. iOS учун Telegram иловаси энди VoiceOver’ни қўллаб-қувватлайди.
  11. Қўнғироқлар сифати яхшиланган.
  12. Бошқа кичик тузатиш ва яхшилаш ишлари амалга оширилган.

«Тишланган олмали» қурилмалар эгалари мана бу ҳавола орқали App Store’га ўтиб, Telegram’ни янгилаб (ёки ўрнатиб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram'да сиз учун фойдали ботлар

macOS тизими учун тақдим этилган Telegram 5.0 версиясидаги янги имкониятлар эса қуйидагича:

  1. Дастурда энди бир нечта аккаунтни ишлатиш мумкин, бунинг учун «Созламалар» («Настройки»)даги «Таҳрирлаш» («Редактировать») бандига кирасиз.
  2. Махфий чатдаги ҳар қандай (ҳатто бошқа биров ёзган) хабарни буткул (бошқалар учун ҳам) ўчириш мумкин, бунда 48 соатлик чеклов ҳам олиб ташланган. Янги талқиндаги Telegram’да нафақат ўзингизнинг, балки суҳбатдошларингизнинг ҳам исталган вақтдаги ҳар қандай хабарини бутунлай ўчириб ташлай оласиз.
  3. Махфийлик созламалари такомиллаштирилган. Энди сиз профилингиздаги асосий суратингиз «аватар»ингизни кимлар кўра олиши мумкинлигини танлай оласиз. Шунингдек, бирор хабарингизни бошқаларга йўналтирганида (Forward, Переслать қилганида) профилингизга элтувчи ҳавола кимларга кўринадиган бўлишини ҳам ўзингиз ҳал этасиз.
  4. Қўнғироқлар сифати яхшиланган.
  5. Смайликларга бириктирилган «калит сўзлар» бўйича алоҳида стикерларни излаш мумкин.
  6. Чатдаги фотосуратлар, расмлар ва стикерларни force touch қўллаган ҳолда олдиндан кўриш (превью) мумкин.
  7. Бошқа кичик тузатиш ва яхшилаш ишлари амалга оширилган.

Ушбу клиентни macOS тизимли қурилмаларга ҳозирча ушбу ҳавола орқали Telegram расмий сайтидан, кейинроқ эса мана бу ҳавола ёрдамида AppStore’дан юклаб (ёки янгилаб) олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram канали нофаол обуначилардан қандай тозаланади?

Барқарор талқиндаги Telegram Desktop 1.6.2 дастурида мана бу ўзгаришлар мавжуд:

  1. Махфий чатдаги ҳар қандай (ҳатто бошқа биров ёзган) хабарни буткул (бошқалар учун ҳам) ўчириш мумкин, бунда 48 соатлик чеклов ҳам олиб ташланган. Янги талқиндаги Telegram’да нафақат ўзингизнинг, балки суҳбатдошларингизнинг ҳам исталган вақтдаги ҳар қандай хабарини бутунлай ўчириб ташлай оласиз.
  2. Махфийлик созламалари такомиллаштирилган. Энди сиз профилингиздаги асосий суратингиз «аватар»ингизни кимлар кўра олиши мумкинлигини танлай оласиз. Шунингдек, бирор хабарингизни бошқаларга йўналтирганида (Forward, Переслать қилганида) профилингизга элтувчи ҳавола кимларга кўринадиган бўлишини ҳам ўзингиз ҳал этасиз.
  3. Альбомнинг тавсифи энди ундаги биринчи медиафайлдан эмас, балки исталган биридан олиниши мумкин.
  4. Гуруҳлар ва каналларда маъмурлик бўлими (администраторский раздел) янги дизайнда тақдим этилган.

Telegram Desktop 1.6.2 дастурини мана бу ҳавола орқали расмий сайтдан кўчириб (ёки янгилаб) олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!