Бешта Android-ўйин вақтинча бепул бўлди – ўрнатиб олишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  916
  •  26.06.2021 12:54

Бешта Android-ўйин вақтинча бепул бўлди – ўрнатиб олишга улгуринг!

Куни кеча биз Epic Games онлайн дўкони иккита ўйинни бир умр текин ўйнаш имкони билан вақтинча бепул тарқатаётгани ҳақида ёзган эдик. Яъни, компьютер ва ноутбуклар учун Horizon Chase Turbo ҳамда Sonic Mania ўйинларини 1 июлгача олиб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Руҳий бузилишларнинг қайси турларини даволашда қандай видеоўйинлар фойдали?

Бу орада Google Play иловалар каталоги ҳам мобил геймерлар учун бешта ўйинни текинга тарқатмоқда. Қуйида улардан ҳар бирининг номларига ўрнатилган ҳаволалар орқали уларни юклаб олиш саҳифаларига ўтишингиз мумкин:

  1. Let the Pharaoh Free
  2. Heroes Defender
  3. Buff Knight Advanced – Retro RPG Runner
  4. Galaxxy Idols PV
  5. Theme Solitaire Tripeaks Tri Tower

Мазкур ўйинларни бепул пайти смартфонингизга ўрнатиб олсангиз, кейин ҳам исталган пайт бемалол ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!