Билл Гейтс: «Мана шу йилгача коронавирус пандемиясининг тугашидан умид қилмай қўяверинг!»

  •   DiMaX
  •  2049
  •  21.09.2020 09:04

Билл Гейтс: «Мана шу йилгача коронавирус пандемиясининг тугашидан умид қилмай қўяверинг!»

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс куни кеча Fox News телеканалида журналистлар билан суҳбат қилди. Тадбиркор унда коронавирус пандемиясининг тугаш муддати борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилиб, синовлардан муваффақиятли ўтди

Билл Гейтс фикрича, ҳали 2022 йилгача мазкур пандемиянинг тугатилишидан умид қилмай қўяверсак бўлади. Ўз прогнозида у қуйидаги тахминга таянмоқда: коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқилган тақдирда ҳам, 2021 йилнинг бошларида ҳали уларни қўллаш учун сертификациядан ўтказиш жараёнлари кечади.

Шундай бўлса, келаси йилнинг ўрталарида вазият ўнглана бошлайди. Ҳаммаси жой-жойига тушиб кетиши учун камида ярим йил вақт керак – хуллас, 2022 йилга борибгина инсоният бу офатдан қутулиши мумкин бўлади.

Лекин бундай бўлиши учун ҳам ҳали 2021 йилда бутун дунё бўйича инфекция тарқалиши кўрсаткичларини пасайтиришга эришиш лозим, дея таъкидлайди Гейтс. Акс ҳолда, пандемиядан халос бўлишимиз 2023 йилгача ҳам чўзилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Пандемия палласида биттагина компания смартфонлари савдоси ўсди, тағин нақ 25 фоизга!

Microsoft асосчиси яна бир хавотирли ҳолатга урғу берди: коронавирус пандемияси даврида бошқа касалликларга қарши вакциналаш даражаси бутун дунё бўйлаб 14 фоизга пасайиб кетган. Бу эса охирги 20 йилда эришилган натижаларни йўққа чиқарди, дейди тадбиркор.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.