Пандемия палласида биттагина компания смартфонлари савдоси ўсди, тағин нақ 25 фоизга!

  •   DiMaX
  •  1863
  •  01.08.2020 17:39

Пандемия палласида биттагина компания смартфонлари савдоси ўсди, тағин нақ 25 фоизга!

Хитойда ўтган йили бошланган коронавирус эпидемияси бутун дунёга ёйилиб, пандемия даражасига етди. Шу офат сабабли ишлаб чиқариш соҳасидаги кўплаб майда компаниялар таназзулга учради, йирикларининг ҳам «бели букилди». Онлайн сервислар эса аксинча – ривожланиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Zoom тарихдаги барча рекордларни «синдириб», биринчи ўринга чиқиб олди!

Canalys таҳлил компанияси жорий йилнинг иккинчи чораги охирдаги ҳолатга кўра жаҳон смартфон бозори ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, бозорда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизлик умумий пасайиш кузатилган. 2019 йилнинг иккинчи кварталида 331,8 миллионта смартфон сотилган бўлса, бу йилги ҳисобот даврида мазкур кўрсаткич 284,7 миллионтагача тушган.

Энг жиддий пасайиш эса Samsung компаниясида кузатилган – жанубий кореялик техногигант бу чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кам смартфон сота олган.

Хитойлик смартфонсозлардан Oppo кўрсткичлари 16 фоизга, Xiaomi савдолари 10 фоизга, Huawei сотувлари эса атиги 5 фоизга пасайган.

Юқоридаги статистикадан кўриниб турибдики, гарчи Huawei энг кўп смартфон сотган бўлса-да, Apple мазкур рўйхатда ўз савдоларини оширган ягона ишлаб чиқарувчи бўлиб турибди, тағин ўсиш нақ 25 фоизга етган! Бунда эса купертиноликларнинг энг арзон смартфони – iPhone SE 2020 моделининг роли катта. Якунига етган кварталда Apple сотган смартфонларнинг нақ 28 фоизи айнан мана шу янги айфон бўлади.

ЎҚИНГ: Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари билан биттада танишамиз!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.