Билл Гейтс яна бир глобал лойиҳага 2 миллиард доллар ажратди

  •   DiMaX
  •  353
  •  16.02.2021 11:57

Билл Гейтс яна бир глобал лойиҳага 2 миллиард доллар ажратди

Aмерикадаги IТ-гигантMicrosoft компанияси муассиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтс глобал исишга қарши курашга қаратилган лойиҳага 2 миллиард доллар ажратган. Бу миқдордаги маблағни тадбиркор беш йил давомида инвестиция қилади, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Билл Гейтснинг коронавирус пандемиясига қандай алоқаси бор? Бунга ўзи жавоб берди

Гейтснинг фикрига кўра, экологик тадқиқотлар учун сарфланадиган маблағ етакчи давлатлар томонидан беш йил давомида кўпайтириб борилиши лозим. Microsoft асосчиси атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш учун ҳукуматлар йилига 110 миллион доллар сарфлаши керак дея ҳисоблайди.

Гейтс атом энергетикасини келажаги бор йўналиш дея ҳисоблайди. Унинг айтишича, дунё саноатини қамраб олиш учун биргина «шамол ва қуёш»нинг ўзи етарли эмас. У атмосферани карбонат ангидриддан тозалайдиган технологиялар ривожланишига умид боғламоқда.

Шунингдек, Microsoft асосчиси водород ёқилғисини келажак энергия манбаи деб атаган, чунки водород ёқилғиси саноатда цемент ва темир чиқиндиси чиқишини камайтиради.

ЎҚИНГ: Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтганэди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Билл Гейтс 2020 йилнинг октябрида коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашишини айтган бўлса, декабрь сўнгига келиб, «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади», деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.