Бир умр бепул ўйнаш учун фазовий саргузашт ўйинини буткул олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  781
  •  13.08.2021 15:43

Бир умр бепул ўйнаш учун фазовий саргузашт ўйинини буткул олиб қўйишга улгуринг!

Куни кеча биз PlayerUnknown's Battlegrounds номи ўзгаргани ва бир ҳафта бепул бўлгани ҳақида ёзган эдик. Epic Games Store ҳам қизиқарли бир ўйинни бир ҳафта давомида текин улашишга қарор қилди.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile, TikTok, Instagram, YouTube ва Telegram учун оператор алоҳида трафик беряпти

EGS одатда ҳар ҳафта охирида иккита ўйинни то кейииги ҳафтанинг сўнгигача бепул қилар эди. Бу гал биттагина бўлса-да, Rebel Galaxy номли қизиқарли, космик ролли ўйинни улашяпти.

Double Damage студияси тақдим қилган бу ўйинда геймерлар Юлдузкезар эсминец капитани ролида ўйнаб, жангларда иштирок этишлари, тадқиқот экспедицияларига отланишлари, савдолашишлари керак бўлади.

Rebel Galaxy ўйинининг рақамли нусхасини бутунлай бепул олиб қўйиш учун мана бу ҳавола орқали Epic Games Store сайтига ўтиб, «Получить» тугмачасини босиш керак. Унинг бепуллик даври 19 августгача давом этади; шунгача олиб қўйсангиз, ўйинни кейин ҳам исталган пайти бепул ўйнашингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Энг кўп «соққа» келтирган мобил ўйинлар: июлда ғолиб нақ $299 млн ишлаб олган!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.