Black Shark 3 ҳамда Red Magic 5G геймерофонларини яксон этувчи Lenovo Legion илк расмий суратда!

  •   DiMaX
  •  754
  •  17.03.2020 15:53

Black Shark 3 ҳамда Red Magic 5G геймерофонларини яксон этувчи Lenovo Legion илк расмий суратда!

Xiaomi корпорацияси «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» дея мақтаган Black Shark 3 геймерофонини ZTE корпорациясига қарашли Nubia компаниясининг Red Magic 5G модели AnTuTu’да тор-мор этган. Lenovo компанияси эса Legion смартфони билан уларнинг барчасини яксон этишга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Энг кучли флагманлар ва ўрта нархли энг зўр смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил февраль)

Lenovo Legion туркумида шу пайтгача бир қатор ўйинбоп ноутбуклар чиққан, энди эса улар сафига смартфон ҳам қўшилади. Компания аввалроқ унинг конструкциясида илғор совитиш тизими ҳамда юқори қувватли тезкор зарядлаш технологияси бўлишини айтганди. Энди эса у Legion геймерофонининг дизайнини ҳам расмий тизер орқали ошкор этди.

Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган ушбу баннер Lenovo Legion смартфонининг нафақат ташқи кўриниши, балки турли аксессуарларини ҳам акс эттирган. Яъни, мазкур қурилма жамланмасида ғилоф ва геймпад ҳам бўлади; яна бир детал эса симсиз қулоқчин кейси бўлса керак.

Суратга кўра, смартфон бош камераси қўшалоқ бўлиб, орқа панелнинг марказга яқинроқ жойида горизонтал жойлашади. Аввал сизиб чиққан маълумотларда эса Lenovo Legion айни дамдаги энг илғор Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 865 базасига қурилади. Унинг аккумулятори 55 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлиши айтилмоқда, аммо бошқа жиҳатлари номаълум.

ЎҚИНГ: Ўз эгаларини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!