Бу смартфонсоз Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ва Huawei’дан ҳам ўзиб, мутлақ рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1850
  •  03.11.2020 13:05

Бу смартфонсоз Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ва Huawei’дан ҳам ўзиб, мутлақ рекорд ўрнатди!

Oppo корпорацияси айнан Xiaomi компаниясининг арзончи Redmi бренди билан рақобатлашиш учун Realme шуъба корхонасини ташкил этган эди. Жорий йилнинг май ойида ўзининг икки йиллигини нишонлаган ушбу компания ўшанда дунё бўйича 40 миллиондан ортиқ смартфон сотишга улгурган эди.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Realme чиндан ҳам дунё бўйича энг тез ўсиб келаётган смартфон бренди сифатида тан олинган. Компания аввалроқ, 2020 йилнинг охиригача жами 50 миллионта телефон сотишни режалаштираётганини эълон қилган эди.

Бироқ энди маълум бўлишича, Realme ҳали йил якунланмасиданоқ ушбу кўрсаткичга эришиб улгурибди! Ташкил этилганига икки ярим йил тўлмасиданоқ у 50 миллионта смартфон сотишга муваффақ бўлди.

ЎҚИНГ: Realme ўйинбоп, атиги 116 доллардан бошланувчи Narzo 20, Narzo 20A ва Narzo 20 Pro смартфонларини чиқарди

Шу билан бирга, Realme ушбу маррага эришиш тезлиги бўйича рекорд ҳам ўрнатган. Қуйидаги графикда оммабоп смартфонсозлар – Realme, Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ҳамда Huawei компаниялари ўзларининг илк 50 миллионта телефонини неча чоракда сотиб улгургани акс эттирилган:

Кўриб турганингиздек, бу ёш хитойлик компаниянинг шашти баланд!

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.