Буткул симсиз Galaxy Buds+ қулоқчини намойиш қилинди (+видеотавсиф)

  •   DiMaX
  •  782
  •  12.02.2020 13:06

Буткул симсиз Galaxy Buds+ қулоқчини намойиш қилинди (+видеотавсиф)

Galaxy Unpacked 2020 тадбирида Samsung компанияси янги авлод симсиз қулоқчини – Galaxy Buds+ моделини ҳам тақдим этди. Ушбу янгиланган аксессуар олдинги авлод – Galaxу Buds қулоқчинига нисбатан бир қатор афзалликларга эга.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг қимматбаҳо Galaxy Buds+ қулоқчинларига бепул эга бўлинг!

Galaxy Buds+ аудиотехника соҳасида жаҳонда етакчи бўлган AKG компаниясининг мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилган. Унда овознинг аниқ, табиий ва равон янграши учун икки полосали динамиклар қўлланган. Телефонда мулоқот пайти овозни яхши илғаб олиш учун Galaxy Buds+ нақ учта микрофон билан жиҳозланган. Аккумуляторининг битта тўла қуввати билан Galaxy Buds+ нақ 11 соатгача мусиқа тинглаш мумкин.

Шунингдек, Samsung’нинг бу қулоқчинлари махсус илова орқали энди iOS тизими билан ҳам ишлай олади. Galaxy Buds+ қулоқчини яна Spotify мусиқа сервиси билан ҳам интеграция қилинган: битта тегиниш билан ундаги севимли қўшиқларни тинглаш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 ва iPhone 9 аллақачон сотувда, совғасига – Galaxy Buds+ ва AirPods!

Қуйида мазкур аксессуарнинг рус тилидаги видеотавсифини томоша қиламиз:

Samsung ушбу қулоқчинини 14 февралдан АҚШ ва Кореяда сотувга чиқаряпти, нархи эса 149 долларга тенг. Харидорлар уни кўк, қизил, қора ёки оқ корпусда олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Олимлар: симсиз қулоқчинлар саратонга сабаб бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!