Энг оммабоп арзон электрокар кабриолет-версияда ҳам чиқяпти: бу сизга Tesla эмас! (видео)

  •   DiMaX
  •  385
  •  20.04.2021 12:17

Энг оммабоп арзон электрокар кабриолет-версияда ҳам чиқяпти: бу сизга Tesla эмас! (видео)

2020 йили энг кўп сотилган электромобил Tesla Model 3 бўлса, хитойликларнинг Wuling HongGuang Mini EV электрокари иккинчи ўринни олган эди. Қизиғи – ушбу арзон электромобил янги бўлиб, 2021 йили ҳам харидорлигини пасайтирмаган: январда ўз юртида ундан 30 мингдан ошиқ сотишган. Агар савдоси шу суръатда давом этса, йилнинг охирига бориб у биринчиликни эгаллаши мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

Хитойлик компания энди ушбу электрокарнинг кабриолет версияси – Wuling Hongguang MINI EV Cabrio моделининг прототипини намойиш этди. Автомобиль ихчам ўлчами ҳамда томи йиғилиши билан ажралиб туради.

Кабриолет кузовли бу электромобилнинг максимал тезлиги 100 км/соатга етади. Унинг ғилдираклари йирик, анъанавий фонарлар ўрнига ёруғлик-диодли чироқлар ўрнатилган.

Wuling Hongguang MINI EV Cabrio прототипи минималистик услубда ишланган бўлиб, буткул электрлаштирилган анжомлар панелига эга. Унинг салонида иккитагина ўриндиқ мавжуд, бу эса юкхонани катталаштиришга имкон берган.

ЎҚИНГ: Европада атиги 4500 долларлик электромобил пайдо бўлиши мумкин

Янги концепт Шанхайдаги автосалонда намойиш этилмоқда ва яқин орада серияли тарзда ишлаб чиқаришга ҳам жорий қилинади. Уни аккумулятор ток сиғимига кўра 9,3 кВт/соатдан 13,9 кВт/соатгача, автономлиги 170 километргача бўлган вариантларда таклиф этишади.

Кабриолет нархи маълум қилинмаяпти, лекин у стандарт версиядаги Wuling HongGuang Mini EV моделидан сал қимматроқ бўлиши аниқ.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!