Энг оммабоп ўйин консоли – бирорта PlayStation ҳам, Xbox ҳам эмас... Унда қайси бири?

  •   DiMaX
  •  616
  •  22.05.2021 16:30

Энг оммабоп ўйин консоли – бирорта PlayStation ҳам, Xbox ҳам эмас... Унда қайси бири?

Ampere Analysis таҳлил компанияси жорий йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра энг харидоргир ўйин приставкалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, мазкур бозорнинг етакчиси PlayStation ҳам, Xbox ҳам эмас экан!

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Sony корпорацияси 2020 йил 12 июнга ўтар тунда PlayStation 5 ўйин консоли ҳамда кутилмаганда унинг PlayStation 5 Digital Edition номли рақамли версиясини тақдим этган эди. Жорий йилнинг биринчи чорагида шу иккала гаджетдан жами 2,83 миллионта сотилибди.

Бу кўрсаткич, гарчи ўтган йилнинг сўнгги чорагидагига нисбатан камроқ бўлса-да, умуман олганда ёмон эмас. Чунки мазкур бозордаги рақобатчи – Microsoft корпорациясининг приставкалари савдоси янада суст кетган. 2021 йилнинг биринчи кварталида Xbox Series S ҳамда Xbox Series X моделлари умумий ҳисобда 1,31 миллион донагина сотилган!

Ўйин консоллари бозорида ҳозир Nintendo Switch яккаҳокимлик қилмоқда – якунига етган чоракда ундан 5,86 миллионта харид қилишган. Бу эса PS5 савдосидан икки карра, Xbox Series S ҳамда Series X моделларининг биргаликдаги савдоларидан тўрт баробарга катта.

ЎҚИНГ: Xbox Series X ҳамда Series S приставкаларининг расмий ва тўлиқ видеотавсифи!