Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

  •   DiMaX
  •  3989
  •  18.08.2020 13:55

Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Ўйинлар индустрияси кўп фойдаланувчи иштирокидаги онлайн ўйинлар сари кенгайиб бормоқда. Интернет орқали ўйнаганда қанча трафик сарфланишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

ЎҚИНГ: Android учун ҳам Civilization VI стратегия ўйини чиқди, тағин бошида бепул! (+видео)

Whistleout сайти оммабоп онлайн ўйинларнинг ҳар соатда қанча мегабайт сарфлашини ҳисоблаб чиқди. Улар орасида Destiny 2 энг очофати экан – соатига 300 мегабайтгача трафикни «ғажиб ташлар» экан! Унинг ортидан 250 мегабайтлик кўрсаткич билан Counter-Strike: Global Offensive келаётган бўлса, кучли учликни соатига 135 мегабайтлик «иштаҳаси» билан Overwatch якунлаб берган.

Хулласи калом, энг оммабоп ўйинлардан айримларининг бир соатда ўртача қанча трафик талаб этишини қуйидаги рўйхатда кўрамиз:

  1. Fortnite — 100 МБ
  2. PlayerUnknown's Battlegrounds (PUBG) — 40 МБ
  3. Dota 2 — 120 МБ
  4. Counter-Strike: Global Offensive — 250 МБ
  5. Team Fortress 2 — 80 МБ
  6. Call of Duty: World War II — 40 МБ
  7. Call of Duty: Black Ops 4 — 80 МБ
  8. Overwatch — 135 МБ
  9. Battlefield V — 100 МБ
  10. World of Warcraft — 40 МБ
  11. Monster Hunter: World — 30 МБ
  12. Destiny 2 — 300 МБ
  13. League of Legends — 45 МБ
  14. Warframe — 115 Мб
  15. Grand Theft Auto V Online — 60 МБ
  16. Rainbow Six Siege — 70 МБ
  17. Rocket League — 40 МБ
  18. Hearthstone — 3 МБ
  19. Minecraft — 40 МБ
  20. Teamfight Tactics — 60 МБ
  21. Final Fantasy XIV — 20 МБ
  22. Sea of Thieves — 30 МБ

Эслатиб ўтамиз, интернетда турли режимларда видео кўрганда қанча трафик сарфланишини мана бу, онлайн аудио тинглаганда қанча мегабайтингиз кетишини эса ушбу мақолаларимизда билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Оммабоп жанговар ўйинни 19 августгача нақ тўртта платформадан исталган бирида бепул ўйнанг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!