Galaxy S10+ автономликда iPhone XS Max’га енгилди, лекин иккаласини ҳам бошқа хитойликнинг бултурги флагмани «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  2542
  •  06.03.2019 13:36

Galaxy S10+ автономликда iPhone XS Max’га енгилди, лекин иккаласини ҳам бошқа хитойликнинг бултурги флагмани «ер тишлатди»!

Жанубий кореяликларнинг сўнгги флагман смартфонлари кўплаб янги технологияларга эга, аммо автономлиги – батареясининг узоқ вақтга етиши қанақа экан? PhoneArena мутахассислари шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида, бир нечта смартфонсозларнинг флагманлари батареяларини махсус тажрибада текшириб кўришди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ таннархи аниқланди: Samsung уни икки баравардан ошиққа сотяпти!

Тажрибада барча смартфонлар бир хил шароитларда синаб кўришди ва унда Galaxy S10+ тўлиқ батарея билан 7 соату 59 дақиқа ишлай олди. Асосий рақиб – купертинолик техногигантнинг iPhone XS Max модели эса 9 соату 34 дақиқалик кўрсаткич билан ундан устун келди. Агарда Galaxy S10+ аккумулятори 4100 мА/соатлик, iPhone XS Max батареяси эса атиги 3174 мА/соатлик ток сиғимига эга эканлигини ҳисобга олсак, Apple флагманининг устунлиги аҳамияти янада ошади.

Лекин энг қизиғи бу ҳам эмас – «флагманлар кушандалари»ни тақдим этувчи хитойлик компаниянинг OnePlus 6T модели бу борада рекорд ўрнатган – унинг аккумулятори 9 соату 56 дақиқа ишлашга етган! Мана, турли флагманларнинг автономлик кўрсаткичлари билан тўлиқ танишамиз:

Айтиш керакки, автономлик бўйича рекордчи смартфон 2018 йил октябрнинг сўнгида намойиш этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

PhoneArena экспертлари, шунингдек, ушбу флагманларнинг аккумуляторлари қанчалик тез вақт ичида тўлиқ қувватлана олишини ҳам текширишган. Бунда iPhone XS Max энг охирда қолган – батареяси нақ 209 дақиқада тўлиқ қувватланиб улгурган. Galaxy S10+ аккумуляторининг тўлиши учун эса 99 дақиқа кифоя қилган:

Эътибор бергандирсиз – батареянинг тўлиш тезкорлиги бўйича ҳам OnePlus 6T етакчи – атиги 85 дақиқада унинг «қорнини тўйдириш» мумкин! Бундан чиқди, рўйхатга киритилган моделлар орасида аккумуляторининг тўлиши ва қувватининг узоқ вақтга етиши бўйича унга тенг келадигани йўқ!

ЎҚИНГ: ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!