Galaxy S21, S21 Plus ва Galaxy S21 Ultra ўлчамларини таққослаб кўрсатувчи биринчи «жонли» фото!

  •   DiMaX
  •  2122
  •  07.12.2020 17:51

Galaxy S21, S21 Plus ва Galaxy S21 Ultra ўлчамларини таққослаб кўрсатувчи биринчи «жонли» фото!

Жаҳон бозорида Snapdragon 888 5G процессорли биринчи смартфон Galaxy S21 туркумидаги флагманлар бўлади. Ишончли инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) таъкидлашича, Samsung уларни 14 январь куни расман намойиш этади. Лекин куни кеча...

ЎҚИНГ: Galaxy S21 аллақачон Snapdragon 888 процессори билан Geekbench’да... шарманда бўлди!

Ice Universe никли тармоқ информатори аввалроқ Galaxy S21 Ultra суратини кўрсатган ва унинг қолган икки шериги – Galaxy S21 ҳамда S21 Plus моделларидан фарқини айтган эди. Ўша маълумотнинг тўғри эканлигини интернетда тарқалган расм тасдиқлади – унда Samsung тайёрлаётган шу учала флагманнинг ҳимоя шишалари «жонли» акс эттирилган.

Кўриб турганингиздек, Samsung Galaxy S21 ҳамда Galaxy S21+ экрани ясси, Galaxy S21 Ultra дисплейининг эса икки чеккаси сал қайрилган. Шунингдек, суратда улардан ҳар бирининг ўлчами ҳам ёзилган – смартфонлар тегишлича 6,3 дюймлик, 6,7 дюймлик ва 6,9 дюймлик экранга эга:

Инсайдерларга кўра, ҳар учала моделнинг дисплейи 120 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди. Лекин флагманларнинг фақат энг илғори – Galaxy S21 Ultra версиясининг экрани стилус билан ишлай олади. Бироқ унинг корпусида стилус учун жой бўлмайди, уни ғилофга маҳкамлаб қўйишга тўғри келади.

Galaxy S21 туркуми вакилларининг фақатгина Хитой ва АҚШ бозорига мўлжалланган версияларида Snapdragon 888 чипсети қўлланади. Қолган ҳудудлар учун чиқадиганларига эса Samsung ўзининг Exynos 2100 процессорини ўрнатади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 олишга шошилманг – Galaxy S21’лар ундан арзон чиқади!