Galaxy S21 аллақачон Snapdragon 888 процессори билан Geekbench’да... шарманда бўлди!

  •   DiMaX
  •  1739
  •  04.12.2020 10:01

Galaxy S21 аллақачон Snapdragon 888 процессори билан Geekbench’да... шарманда бўлди!

Qualcomm компанияси флагман чипсетини кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G номи билан куни кеча тақдим этди. Чипсоз унинг базасида қайси компаниялар смартфон ишлаб чиқаришини маълум қилган, улардан қай бири дастлабкиси бўлишини эса Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) айтган.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 олишга шошилманг – Galaxy S21’лар ундан арзон чиқади!

Жаҳон бозорида ушбу чипсетли биринчи смартфон Galaxy S21 туркумидаги флагманлар бўлади. Ишончли инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) таъкидлашича, Samsung уларни 14 январь куни расман намойиш этади.

Мазкур туркумдаги стандарт флагман – Samsung Galaxy S21 модели SM-G991U каталог рақами остида Geekbench сервисида текшириб кўрилгани аниқланди. Бенчмарк маълумотларига кўра, унинг «она плата»си «lahaina» номига эга; бу эса Snapdragon 888 процессорининг кодли белгисидир. Шунингдек, смартфоннинг тезкор хотираси 8 гигабайтлик, операцион тизими эса Android 11 талқинида.

Geekbench тести мазкур смартфоннинг самарадорлигини ҳам баҳолаш имконини беради, лекин бу фақат Galaxy S21 зарарига ишлайди. Зеро, унинг натижалари Snapdragon 888 тақдимотида Qualcomm эълон қилган тезкорликка умуман ўхшамайди. Ҳаттоки ўтган ойнинг ўртасида айни шу бенчмаркда текшириб кўрилганида ҳам мазкур смартфон бу галгисидан анча юқори натижа кўрсатган эди.

Табийки, расмий намойишига қадар Samsung бу смартфонини оптималлаштиради ва унинг ҳақиқий кучини кейин кўрамиз.

ЎҚИНГ: Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?