«Гапирувчи» экранли Galaxy M40 давомчиси – Snapdragon 712 чипли арзон смартфон чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  2281
  •  12.11.2019 11:05

«Гапирувчи» экранли Galaxy M40 давомчиси – Snapdragon 712 чипли арзон смартфон чиқяпти!

Samsung компанияси шу йил ёзда Ҳиндистондаги тақдимотида ҳамёнбоп смартфонлар туркумининг флагмани – Galaxy M40 смартфонини намойиш этганди. Сўзлашув динамигисиз, овоз бевосита дисплейнинг ўзидан таралиши, уч модулли бош камераси ва экран тирқишидаги селфи-камераси каби жиҳатлари билан у эътиборга сазовор бўлган.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

91mobiles нашрининг ёзишича, Samsung энди унинг давомчиси бўладиган яна бир смартфоннинг намойишига тайёргарлик кўрмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бу тадбир 15 ноябрь куни Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Ҳамёнбоп сериянинг янги флагмани Galaxy M40s ёки Galaxy M50 деб номланиши мумкин. Жорий флагман Snapdragon 675 процессорида ишлашини ҳисобга олсак, унинг давомчиси нисбатан кучлироқ – Snapdragon 700 туркумидаги чипсет билан таъминланиши аниқ. Тахминларга кўра, унда Snapdragon 712 платформаси қўлланади.

ЎҚИНГ: Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

Бундан ташқари, Galaxy M40s (ёки Galaxy M50) сиғимдор аккумулятор, олд камера учун тирқишли AMOLED-дисплей ҳамда контактсиз тўловлар учун NFC чипи билан ҳам таъминланади.

Samsung ушбу смартфони учун 300 доллар атрофидаги нарх белгилаши кутилаётир. Етакчи смартфонсознинг ҳозиргача сотувга чиққан аксарият телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A90 5G'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз