HarmonyOS тизимли гаджетлар намойишини Huawei видеотизерда эълон қилди

  •   DiMaX
  •  355
  •  25.05.2021 15:51

HarmonyOS тизимли гаджетлар намойишини Huawei видеотизерда эълон қилди

Huawei компанияси ўзининг HarmonyOS операцион тизимини 2 июнь куни тақдим этиши, камида яна иккита компания Android тизимидан кечиб, ўз смартфонларига уни ўрнатишини ёзган эдик. Хитойлик техногигант мазкур дастурий таъминотининг намойиш кунини расмий тизерда эълон қилди.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Huawei корпорацияси Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида ҳамда расмий YouTube-каналида тақдимот кунини тасдиқлади.

Шундай қилиб, 2 июнь куни, маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланувчи тадбир HarmonyOS операцион тизимига, шунингдек, қадоқданоқ ушбу тизим билан чиқарилувчи янги гаджетларга бағишланмоқда.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

HarmonyOS операцион тизими билан намойиш этилувчи девайслар эса, миш-мишларга қараганда, камида тўрттадир. Уларнинг номлари ва хусусиятлари қуйидагича, дейишмоқда инсайдерлар:

  1. Huawei MatePad 2 планшети: ўрта тоифали MediaTek процессори, FHD форматли ва 120 герц частотали дисплей, тўртта Harman Kardon динамиги, 40 ваттлик тезкор қувватлаш, M-Pen стилуси билан ишлаш функцияси.
  2. Huawei MatePad Pro 2 планшети: Kirin флагман чипсети, Samsung ишланмаси бўлган 2K AMOLED-экран ҳамда 66 ваттлик тезкор зарядлаш.
  3. Huawei Watch 3 смарт-соати: думалоқ экран, 46 миллиметрлик корпус ва eSIM функцияси.
  4. Huawei Watch 3 Pro смарт-соати: думалоқ экран, 46 миллиметрлик корпус ва eSIM функцияси.

Иккита версиядаги ақлли соат ўртасидаги фарқлар ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!