HomePod смарт-колонкаси камерасиз ҳам эгасининг юзини ва қўл ишораларини танийди!

  •   DiMaX
  •  146
  •  09.02.2019 09:44

HomePod смарт-колонкаси камерасиз ҳам эгасининг юзини ва қўл ишораларини танийди!

Кейинги пайтларда кишининг қиёфасини сканерлаб, уни таниш орқали тизимни қулфдан чиқарувчи смартфонлар оммалашиб бормоқда. Ишлаб чиқарувчилар ушбу технологияни бошқа турлардаги гаджетларга ҳам татбиқ этишга ўтишган.

ЎҚИНГ: Юзни танийдиган тизим сиёсатчини жиноятчи билан чалкаштириб юборди

MacRumors нашри журналистлари қўлига Apple’нинг ҳали расман эълон қилинмаган бир патенти тушиб қолган. Унда кейинги авлод HomePod «ақлли» колонкаси тавсифланган бўлиб, мазкур қурилмага жорий этилган айрим янги технологиялар кўрсатилган.

Патентга кўра, HomePod’нинг келажакдаги версияларидан бири қўл кафтининг ҳаракатларини пайқаб, шу асосда буйруқларни қабул қила олади. Турли қўл ишоралари, қарсак кабиларни у умуман камера қўлламасдан, фақат махсус датчиклар орқали англайди. Буни амалга оширишда Apple томонидан 2018 йили сотиб олинган PrimeSense компаниясининг технологиялари қўлланади. Айтиш керакки, ушбу компаниянинг дастурчилари бир замонлар машҳур ҳаракат контроллери – Microsoft Kinect’ни ишлаб чиқишган, Apple ҳам TrueDepth модулини яратишда уларнинг билимларидан фойдаланган эди.

ЎҚИНГ: Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди

Энг қизиғи – гарчи умуман камераси бўлмаса-да, HomePod шу датчиклар ёрдамида эгасининг юзини ҳам аниқлай олади! Патент ҳужжатида ёзилишича, бу датчиклар смарт-колонка айланаси бўйлаб жойланган. Улар эгасининг қаерда, қанча узоқликда турганини аниқлашга ёрдам беради ва HomePod ўз соҳибидан бошқаларнинг буйруқларини бажармайди.

Бу қурилмада экран бўлмайди, у фақат оригинал HomePod’даги каби сенсор панел билан жиҳозланади. Аммо бу «ақлли» колонка қачон дунё юзини кўриши ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Барчасига солиқлар сабаб: Apple техникалари қимматлашмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!