«Икки карра 5G»да ишловчи илк флагман тақдимотдан аввал сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  987
  •  14.05.2020 15:38

«Икки карра 5G»да ишловчи илк флагман тақдимотдан аввал сотиляпти!

MediaTek компанияси энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этаётгани ҳақида ёзгандик. Шулар расман намойиш этилди ва уларнинг энг зўри Dimensity 2000 эмас, балки Dimensity 1000+ (Dimensity 1000 Plus) деб номланган.

ЎҚИНГ: «Qualcomm, нарироқ сурил!» – Samsung ҳам арзон 5G-смартфонлар учун процессор тайёрлаяпти

Янги чипсетнинг илғор хусусиятларидан бири – у бир вақтнинг ўзида 5G тармоғида ишловчи иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Ҳозиргача энг кучли чипсоз – Qualcomm ҳам, Samsung ёки Huawei ҳам бунақа мобил процессор яратган эмас.

Dimensity 1000+ платформали биринчи смартфонни эса Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга мослашган iQOO бренди тайёрлади. IQOO Z1 (ёки IQOO Z1 5G) русумли ушбу флагман 19 май куни намойиш этилади, аммо ҳозирдан унинг айрим хусусиятлари маълум.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Хитой флагманлари барча Galaxy S20’ларни суриб чиқарди! (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

IQOO Z1 модели янгиланиш частотаси 144 герцлик LCD-экранга ва унинг юқори ўнг бурчагида (худди iQOO Neo 3 5G моделидаги каби) олд камера тирқишига эга. Қурилманинг 4500 мА/соатлик аккумулятори 44 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланади.

Хитойдаги онлайн савдо майдончалари аллақачон IQOO Z1 учун олдиндан буюртма ола бошлашган. Vivo унинг 6/128 гигабайтлигини 350 долларга баҳолаган.

ЎҚИНГ: Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.