Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада 10 млрд долларга кўпайди

  •   DiMaX
  •  377
  •  28.06.2021 13:50

Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада 10 млрд долларга кўпайди

Ўтган ойнинг охирида Louis Vuitton ва Sephora брендларига эгалик қилувчи Бернар Арно дунёдаги энг бой одамга айланган эди. Лекин кейин яна «ҳаммаси ўз ўрнига тушган» ва бойлар рейтингида ҳозир Amazon ҳамда Blue Origin компаниялари асосчиси Жефф Безос биринчи, Илон Маск эса иккинчи ўриндадир.

ЎҚИНГ: Илон Маск лойиҳасига рақобатчи технологияни Путин маъқуллади

SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маскнинг бойлиги ўтган ҳафта охирида деярли ўн миллиард долларга ошди. Бу тўғрида Forbes нашри маълумотига таяниб Aniq.uz сайти ёзмоқда.

Ўтган ҳафта давомида Tesla акциялари нархи 165,9 миллиард долларга кўтарилиб, натижада тадбиркор 9,9 миллиард доллар ишлаб топди. Ҳафтанинг охирида Tesla акцияларининг қиймати 7,8 фоизга ўсди, жума куни эса қоғоз 1,17 фоизни йўқотди. Нашр компаниянинг қимматли қоғозлари фаол ўсишини умумий бозор оптимизми билан боғлайди.

Aйни пайтда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини 177 миллиард долларлик бойлик билан Жефф Безос эгаллаб турибди, Маск эса 151 миллиард доллар билан иккинчи ўринда бормоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск руҳий касалликка чалинганлигини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!